WSJ: Трамп инглиз тилини АҚШнинг расмий тили сифатида эълон қилмоқчи
Доналд Трамп президентлик кампанияси даврида инглиз тилини билмайдиган мигрант талабалар синфхоналарда мулоқот қила олмаслигидан хавотирда эканини айтганди.

Фото: AP
Доналд Трамп инглиз тилини АҚШнинг расмий тили сифатида тан олишни белгиловчи фармонни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таяниб хабар берди.
«Фармоннинг тушунтириш хатида келтирилишича, инглиз тилини миллий тилга айлантиришдан мақсад бирдамликка кўмаклашиш, ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш ва фуқаролар фаоллигини таъминлашдан иборат», — дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, фармон собиқ президент Билл Клинтон томонидан чиқарилган федерал мандатни бекор қилади. У агентликлар ва бошқа федерал молиялаштиришни оладиганларга инглиз тилини билмайдиган одамларга таржима борасида ёрдам кўрсатиш мажбуриятини юклайди.
Ҳужжатда қайд этилишича, шу билан бирга агентликлар инглиз тилидан ташқари бошқа тилларда ҳам ҳужжатлар ва хизматларни тақдим этишлари мумкин.
Доналд Трамп президентлик кампанияси даврида инглиз тилини билмайдиган мигрант талабалар синфхоналарда мулоқот қила олмаслигидан хавотирда эканини айтганди. Америка етакчиси бир неча бор инглиз тилини қўллаб-қувватлашини билдирган ва АҚШ аҳолиси айнан шу тилда гаплашиши кераклигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
-
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 16.05.2025
-
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Ўзбекистон | 22:26 / 16.05.2025
Мавзуга оид

20:00 / 16.05.2025
Трамп савдо битимларини тузишга улгурмаган давлатлар учун янги тарифларни эълон қилди

19:29 / 16.05.2025
Трампнинг янги Яқин Шарқ доктринаси: Исроилдан воз кечишми?

17:17 / 16.05.2025
ФТБ собиқ директори Трампни ўлдиришга чақирганликда гумонланмоқда

13:58 / 16.05.2025