Жаҳон | 10:14 / 05.03.2025
4873
3 дақиқада ўқилади

Араб саммити Мисрнинг Ғазо сектори бўйича режасини қўллаб-қувватлади

Миср президенти ас-Сисийнинг маълум қилишича, Қоҳирада бўлиб ўтган саммитда Трампнинг фаластинликларни кўчириш ҳақидаги таклифига зид бўлган Ғазони қайта тиклаш бўйича беш йиллик 53 миллиард долларлик режа қўллаб-қувватланди.

Араб лигасининг фавқулодда саммити иштирокчилари Мисрнинг Исроил билан урушда вайрон бўлган Ғазо секторини қайта қуриш режасини қўллаб-қувватлади, бунинг учун 53 миллиард доллар (тахминан 50,5 миллиард евро) сарфланади ва у фаластинликларни кўчиришни назарда тутмайди. Қоҳирадаги саммит якунлари бўйича қабул қилинган қарорни 4 март, сешанба куни Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий эълон қилди. Reuters таъкидлаганидек, ушбу беш йиллик режа АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисининг «дўст» араб мамлакатларига оммавий кўчишига чақирувчи «Яқин Шарқ ривераси» ҳақидаги илгари эълон қилган ғоясидан кескин фарқ қилади.

Миср президенти ўз нутқида Америка президентининг таклифи араб давлатлари вакиллари томонидан қаттиқ танқид қилинганига қарамай, Трамп минтақада вазиятга тинч йўл билан ечим топишга ҳисса қўшиши мумкинлигига ҳам ишонч билдирди. «Фаластин давлати яратилмасдан туриб, ҳақиқий тинчлик бўлмайди», деди ас-Сисий саммитнинг очилишида. «Тинчликка куч билан эришиб бўлмайди ва ўрнатиш ҳам мумкин эмас».

Мисрнинг қайта қуриш режаси ҳақида нима маълум

БМТ маълумотларига кўра, уруш натижасида Ғазо сектори 50 миллион тоннадан ортиқ вайроналарга тўлиб кетган, биноларнинг 70 фоиздан ортиғи шикастланган ёки вайрон бўлган. Dpa ва Reuters томонидан кўрилган 112 саҳифалик ҳужжат лойиҳасига кўра, дастлабки олти ойлик реконструкция босқичи вайроналарни тозалаш ва вақтинчалик уй-жойларни ўрнатишга қаратилган бўлиб, тахминан 3 миллиард долларга тушади. Режанинг биринчи босқичига кўра, кейинги икки йил ичида Ғазо секторида 200 минг уй-жой қурилиши кўзда тутилган бўлиб, иккинчи босқичда ҳам худди шунча уй-жой қурилиши кўзда тутилган. Ҳужжат халқаро ҳамжамият ва донорларни тезкор ёрдам беришга чақиради. Бунда Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони асосий рол ўйнаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

2030 йилга бориб, режага кўра, 3 миллион киши яшайдиган юз минглаб янги уйлар, шунингдек, аэропорт, саноат зоналари, меҳмонхоналар ва боғлар қурилади. Миср президентининг айтишича, унинг мамлакати фаластинликлар билан бирга фаластинлик мутахассислардан иборат маъмурий қўмита тузган. Қўмита инсонпарварлик ёрдамини назорат қилади ва Ғазо секторини «Фаластин маъмурияти қайтгунига қадар ўтиш даврида» бошқаради.

Ҳамас ҳаракати вакиллари Мисрнинг Ғазо секторини қайта қуриш режасини олқишлади, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги эса саммит декларациясини кескин танқид қилди. «Минглаб исроилликларнинг ўлимига сабаб бўлган ва юзлаб одамларни ўғирлаб кетган Ҳамаснинг шафқатсиз террор ҳужуми тилга олинмаган ва бу қотил террор ташкилоти қораланмаган», — дейилади унинг баёнотида.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи