Тошкентда кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги секинлашди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги ўрганилди.

Фото: Kun.uz
Таъкидланишича, уй-жойга инвестиция қилиш – фақат кўчмас мулкка эгалик қилиш эмас, балки узоқ муддатли молиявий барқарорлик ва даромад олишнинг ишончли манбаларидан бўлиб келган.
Ушбу инвестициянинг асосий моҳияти мулкнинг 2 хил даромад манбаи орқали фойда келтиришида намоён бўлади:
- ижарага беришдан олинадиган даромад;
- вақт ўтиши билан мулк қийматининг ўзгариши орқали келадиган капитал фойда (зарар).
Ушбу икки манба биргаликда нафақат даромад келтиради, балки инвесторга бозордаги ўзгаришларга мослашиш имконини ҳам беради.
Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушиб бормоқда
2025 йилнинг январ ойида пойтахтда кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги 2024 йилнинг феврал ойидаги ўртача 32,4 фоиздан 7,6 фоизгача секинлашди.
Мазкур даврда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги жойлашган ҳудуди ва хоналари сонига кўра бир-биридан сезиларли даражада фарқланади:
- 1 хонали: Миробод – -1,7 фоиз (2024 йил февраль – 53 фоиз), Бектемир – 54,3 фоиз (46,8 фоиз);
- 2 хонали: Учтепа – 2,6 фоиз (27 фоиз), Яккасарой – 15,1 фоиз (24,2 фоиз);
- 3 хонали: Бектемир – -5,5 фоиз (33,7 фоиз), Яккасарой – 10,4 фоиз (22,8 фоиз);
- 4 хонали: Бектемир – -7,3 фоиз (37,9 фоиз), Чилонзор – 16,5 фоиз (19,8 фоиз).
2024 йил феврал ойида уй-жой ва ижара нархларининг нисбатан кўтарилиши (тушиши) ҳисобига олиниши мумкин бўлган фойда Яккасарой, Бектемир ва Чилонзор туманларида мос равишда ўртача 16,1 фоизни, 26,9 фоизни ва 15,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йил январ ойида ушбу кўрсаткичлар 3 фоиз, 2,8 фоиз ва 0,3 фоизгача пасайди.
Тошкент шаҳрида уй-жойлар нархининг ўсишдан деярли тўхташи ва бироз арзонлашиши натижасида январ ойида уй-жойлар нархи ўзгаришидан олинадиган ўртача даромад Шайхонтоҳур (35,8 фоиздан -0,8 фоизга) ва Юнусобод (30,4 фоиздан -3,4 фоизга) туманларида сезиларли даражада пасайгани кузатилди.
2025 йилнинг январ ойида уй-жойлар ижарасидан олинадиган йиллик ўртача даромад Миробод туманида 10 фоизни (2024 йил февраль ойида – 10,4 фоиз), Мирзо Улуғбек туманида 9,9 фоизни (10,6 фоиз), Шайхонтоҳур туманида 9,8 фоизни (11,6 фоиз) ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ижара нархлари нисбатан арзонроқ бўлган туманлар – Олмазорда 8,9 фоизни (9,4 фоиз), Учтепада 8,9 фоизни (8,6 фоиз) ва Сергелида 8,9 фоизни (8,4 фоиз) ташкил қилди.
Даромадлилик даражаси бўйича инвестицион жозибадорлиги юқори ҳисобланган 1 ва 2 хонали хонадонлардан даромад олиш имкониятлари ҳам тушиб бормоқда. 2024 йилнинг феврал ойида 1 ва 2 хонали хонадонларга йўналтирилган инвестицияларнинг даромадлилиги мос равишда 35,6 фоизни ва 30,8 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил январ ойида ушбу кўрсаткич 14,3 фоиз ва 7,5 фоизгача тушди. Мазкур даврда 3 ва 4 хонали хонадонлар учун даромадлилик кўрсаткичи сезиларли даражада пасайди (мос равишда 5,5 фоиз (2024 йил февралида 33 фоиз) ва 2,9 фоиз (30,3 фоиз).
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025