АҚШда қўлга олинган шахс «Крокус»даги терактга алоқадор эканини тан олди
У 2024 йилда Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да теракт уюштирган шахсларга Калашников автомати ва бошқа қуроллардан қандай фойдаланиш тўғрисида кўрсатма бериб келган.

Фото: FBI
АҚШ ҳукумати ИШИД террорчилик ташкилоти аъзоси Муҳаммад Шарифуллоҳни қўлга олди. Молия вазирлигининг маълум қилишича, у «Крокус Сити Холл»да содир этилган теракт ижрочиларига кўрсатма бериб келганини тан олган.
Муҳаммад Шарифуллоҳ 2021 йил 2 март куни Кобулдаги терактни ташкиллаштиргани учун ушланган. Сўроқ давомида у «ИШИД-Хуросон» террорчилик гуруҳи номидан терактга алоқадор шахсларга Калашников автомати ва бошқа қуроллардан қандай фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берганини тан олган. Шунингдек, Шарифуллоҳ ҳибсга олинган икки жангарини таниб, уларга ўзи кўрсатмалар берганини билдирди.
3 март куни Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастиркин «Крокус Сити Холл»даги терактга алоқадор жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланганини маълум қилди. Тергов салкам бир йил давом этди.
Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да 2024 йил 22 март куни кечқурун теракт содир этилганди. Ҳодиса оқибатида 145 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ ташриф буюрувчи жароҳатланган. Теракт иши доирасида 11 киши ҳибсга олинган.
Феврал охирларида «Крокус»даги теракт иши бўйича айбланувчиларнинг уч нафари Доғистоннинг Каспийск шаҳрида яна бир ҳужумни режалаштиргани маълум бўлган эди.
Мавзуга оид

09:30
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

17:12 / 22.03.2025
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини маълум қилди

18:53 / 05.03.2025