Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?
Трамп бошчилигидаги АҚШ таъбир қилиб бўлмайдиган давлатга айланди. Трамп – кайфият одами, унинг беқарорлигига бир неча бор гувоҳ бўлдик. Европа давлатларини энг кўп қўрқитаётган нарса – АҚШнинг Россия билан дўстлашмоқчи экани. Трамп Путин билан яқинлашиб, Хитойга қарши АҚШ–Россия иттифоқини ясаш ниятида.
Европа Иттифоқи, НАТОга аъзо давлатлар Трамп ва унинг администрациясига ишона олмайди. Трамп Гренландияни тортиб олишни орзу қилади. Гренландия – Даниянинг ҳудуди, Дания эса НАТО аъзоси. Канадани 51-штат қилиш ниятида, Канада ҳам НАТО аъзоси. Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо давлатларни шокка солган нарса – Трамп нақадар осонлик билан Украинадан воз кечгани, уни Россияга, Путинга тортиқ қилгани бўлди.
Мана шу фонда, “АҚШ Европа хавфсизлигини нақадар реал ҳимоя қилади?” деган савол европаликларни қаттиқ қийнамоқда. Чунки инқироз пайтида давлат раҳбари бўлмиш Трамп “европаликларнинг ўзида айб, ўзлари ўзларини ҳимоя қилсин!” дейдиган бўлса, Европа енгилади.
Иккинчи жаҳон уруши тугагач, 1945 йилдан то ҳозирга қадар Европа хавфсизлиги АҚШнинг қўлида эди, Америка кафолати остида эди. Лекин Трампнинг баёнотлари, вице-президент Вэнс ва Пентагон раҳбари Ҳегсетнинг Европадаги чиқишлари шуни кўрсатадики, АҚШ бундан кейин Европани ҳимоя қилишни ўзининг вазифаси сифатида кўрмайди.
Яқинда Европа хавфсизлиги бўйича бир қанча саммитлар бўлди. Европа Иттифоқи кейинги йилларда ўзининг хавфсизлиги ва мудофааси учун 800 миллиард евро ажратмоқчи. Лекин бу тизим тезда шаклланиб қолмайди, узоқ йиллар ва катта уринишлар талаб қилади. Ҳозирча Европа континентида хавфсизлик тизими қалтислашди.
Совуқ уруш даврида АҚШ ўзининг ядро арсеналини Европанинг беш давлатига жойлаштирган эди, булар: Туркия, Италия, Белгия, Германия ва Нидерландия. Ва мана шу ядровий қалқон, бошида СССРни, кейичалик эса Россияни тийиб турди. Давлатларнинг ядровий арсеналига келсак, охирги халқаро манбаларга кўра, Россияда 5889 дона ядровий каллак мавжуд, АҚШда эса 5244 та, Хитой Халқ Республикасида 410 та, Францияда 290 та, Бирлашган Қироллик (Британия)да 225 дона.
Дунёда ҳали ядровий уруш бўлмаган. 1945 йил августида АҚШ Япониянинг Нагасака ва Ҳиросима шаҳарларига атом бомбаси ташлаганида, Японияда ядро қуроли йўқ эди, шу сабаб ядро уруши бўлмаган эди. Бугун, агар ядровий уруш бошланса, у қандай бўлади ва натижаси қанчалик ҳалокатли бўлади – ҳеч ким аниқ моделлаштира олмайди. Лекин аниқки, ядровий урушда томонлар бир-бирини кафолатланган йўқ қилишга, ўлдиришга эришади. Агар Россия ва Европа ўртасида ядровий уруш бўлса, Европага инсон яшаб бўлмай қоладиган даражада зарар етказилади.
“Ядровий тийиб туриш” деб, бирон давлатнинг бошқа бир давлатга қақшатгич ядровий жавоб бериш қобилиятига айтилади. Яъни “агар кимдир бизга ядро қуроли орқали ҳужум қилса, билсинки, унинг ўзи ҳам мутлақ тирик қолмайди, барча шаҳарлари ва катта аҳоли қатлами ер билан яксон қилинади” деган жавоб таҳдиди туради.
Украина уруши фонида, ва Трампнинг Путин билан яқинлашиш, келишиш интилишлари соясида, Европа ўзининг хавфсизлиги ва ядровий ҳимоя тизими ҳақида ўйланмоқда. Европада иқтисодий, демографик ва ҳарбий-стратегик жиҳатдан энг муҳим учта йирик давлат бор, булар: Франция, Британия ва Германия. Тўғри, Британия Европа Иттифоқидан 2016 йилда Брекзит орқали чиқиб кетти, лекин Европа билан хавфсизлик борасидаги ҳамкорлигини давом эттирмоқда.
Россиянинг ядровий арсенали олдида, Францияники 20 баравар кичик. Лекин, бугун Европада Франция ва Англия ядро арсеналини бир куч сифатида кўриш, ва биргаликда Россияни ядровий тийиб туриш бўйича стратегия ишлаб чиқиш бошланган. Англия ва Франция ядро арсеналини қўшганда, 500 та ядровий каллакдан ошади. Бу эса Россияни ядровий тийиб туриш учун етарли деб кўрилади.
Дунёда тектоник ўзгаришлар бошланди. Дунё давлатларида қуролланиш пойгаси бошланиш арафасида. Европа кейинги йилларда, худди совуқ уруш давридаги каби, кучли қуролланиш ниятида. Қолаверса, халқаро муносабатларда халқаро ҳуқуқ ҳам издан чиқа бошлади, ва “ким кучли бўлса, шу ҳақ бўлади, қолган давлатлар кучлиларни айтганини қилиши керак бўлади” деган “ўрмон қонуни” яна қайта тикланиш арафасида.
Ҳар доимги якуний хулоса шуки, янги даврда Марказий Осиё учун сиёсий ва геосиёсий мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг шарти – коллектив қудрат, куч бўлиш, яъни туркий давлатлар бирлиги ва Марказий Осиё бирлашуви бўлиб қолаверади.
Камолиддин Раббимов,
сиёсатшунос
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Лотин Америкаси давлатларига 9,2 млрд доллар кредит ва визасиз режим таклиф қилди
Жаҳон | 18:45
-
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 18:42
-
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
Жаҳон | 18:35
-
Депортация қилинган фуқароларини қайтариш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 18:09
Мавзуга оид

16:51
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади

15:27
Доналд Трамп Саудия Арабистонига келди

14:00
Сўров: АҚШнинг дунёдаги обрўси Трамп келганидан кейин тушиб кетди

13:36