Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Киевга РФ активларидан тушган фойдадан мудофаа учун 2 млрд евро ажратди
Бир неча кун ичида ЕИ Украина мудофааси учун музлатилган Россия активларидан олинган фойдадан деярли 2 миллиард евро ажратди. Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи-Украина мудофаа форумида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.
ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари Кая Каллас номидан унинг вакили Шарль Фриз 12 май, душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи-Украина мудофаа форумида Европа Иттифоқи Украинага қурол ва ўқ-дорилар харид қилиш учун икки ҳафта ичида яна 900 миллион евро ажратишини билдирди.
Булар Каллас 9 май куни Лвивда эълон қилган ва украиналик қурол ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзоланган 1 миллиард евродан ташқари қўшимча маблағлар, деди Фриз.
Иккала транш ҳам Киевга Европа Иттифоқи ҳудудида музлатилган Россия активлари бўйича фоиз эвазига берилади. Матбуот котибининг сўзларига кўра, юқорида қайд этилган миқдорни ҳисобга олган ҳолда, ЕИ Украина мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш учун аллақачон 3,3 миллиард евро ажратган ва шу тариқа Украина мудофаа саноатидаги энг йирик нотижорат хорижий инвесторга айланди.
«Биз қила оладиган энг муҳим ва аниқ ишлардан бири бу Украина мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш ва келажакда фойда келтириш учун саноатларимиз ўртасида чуқур алоқалар ўрнатилишини таъминлашдир», деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсати расмийси.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026