Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ватандошлар Ўзбекистонга қайтиш учун эски намунадаги паспортлардан фойдалана олмайди.
АҚШдаги ўзбекистонликлар ватанга қайтиш учун эски намунадаги (биометрик бўлмаган) паспортдан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди, деб ёзди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби.
Қайд қилинишича, эски намунадаги паспортлар 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган. Шу муносабат билан муддати ўтган ёки ўтмаган эски намунадаги паспорт эгалари Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари (элчихона ва консулхона) орқали Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириши керак.
Аввалроқ, Марказий Американинг Коста Рика давлати АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларини қабул қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик, президент Трамп маъмурияти Қўшма Штатлардаги ноқонуний мигрантларга «ўз-ўзини депортация қилиш» имконини берувчи мобил иловани тақдим этди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026