Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди
Рўйхатга, шунингдек, РФга қарши резолюция ҳамда қонун лойиҳаларига овоз берган ЕИга аъзо давлатлар ва Европарламент депутатлари ҳам киритилди.
Москва ЕИ санкцияларининг 16-пакетига жавобан мамлакатга кириши тақиқланган Европа давлатлари ва институтлари вакилларининг рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди.
«Гап ЕИ давлатларининг куч тузилмалари, давлат ва тижорий ташкилотлари вакиллари, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигига путур етказишга ва Болтиқ денгизида Россия кемалари ҳаракатини тўсишни ташкиллаштирга масъул фуқаролар ҳақида кетмоқда», — дейилади идора хабарида.
Рўйхатдан, шунингдек, «ноқонуний ҳибсга олиш ва одамларни Украина ҳудудидан олиб чиқиш»га алоқадор Россия фуқароларини таъқиб қилиш, мамлакат раҳбариятига қарши «трибунал» ташкил этиш ва Россия мулкларини Украина фойдасига мусодара қилишни қўллаб-қувватлаган Европа Иттифоқи тузилмалари ва ҳукумат органлари вакиллари ҳам ўрин олган.
Бундан ташқари, Россияга қарши санкцияларни жорий қилишда масъул бўлган ва русофоб риторика билан «ажралиб турган»ларнинг мамлакатга кириши тақиқланади. Рўйхатга Россияга қарши резолюция ҳамда қонун лойиҳаларига овоз берган ЕИга аъзо давлатлар ва Европарламент депутатлари ҳам киритилган.
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россияга қарши санкцияларнинг 16-пакетини 24 февраль куни жорий этди. Ушбу чеклов чоралари РФ иқтисодиётининг муҳим йўналишларига, жумладан, банк, металлургия ва логистика соҳаларига қарши йўналтирилган.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026