Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сенаторлари Трампнинг Tesla тадбиридаги иштирокини текширишга чақирмоқда
Трамп ва Маск Tesla автомобиллари намойиш этилган Оқ уй майсазорида матбуот олдида чиқиш қилишди.
Қўшма Штатларнинг 4 нафар демократ сенатори Оқ уй раҳбари Доналд Трамп ва америкалик бизнесмен Илон Маск Tesla автомобиллари билан суратга тушган воқеани тергов қилишга чақирди.
Сенаторлар Элизабет Уоррен, Адам Шифф, Кори Букер ва Ричард Блументал Ҳукумат этикаси бошқармаси (OGE) директори вазифасини бажарувчи Дуглас Коллинзга мактуб йўллаб, хусусий компанияни илгари суриш учун давлат майдонидан фойдаланиш борасида ўз хавотирларини билдиришди.
Сенаторлар Маск ўзининг ҳукумат алоқаларидан Tesla компаниясини тарғиб қилиш учун фойдаланганини даъво қилиб, тергов ўтказишга чақирмоқда.
«Маск Оқ уй фонида президент билан расмий матбуот анжуманида гапирар экан, аслида Tesla компанияси манфаатларини илгари сурди. Бу унинг мақоми ва президент билан алоқаларидан тижорат мақсадларида фойдаланаётгани ҳақидаги таассурот уйғотади ҳамда Трамп маъмурияти компанияни қўллаб-қувватлаётганига ишора қилади», дейилади баёнотда.
12 март куни Трамп ва Маск Tesla автомобиллари намойиш этилган Оқ уй майсазорида матбуот олдида чиқиш қилишди. Тадбир давомида Трамп машиналардан бирини сотиб олишга ваъда берди.
«Мен уни сотиб оламан, чунки, биринчи навбатда, бу ажойиб маҳсулот. Иккинчидан, бу одам (Маск) ўз ҳаётини шу ишга бағишлади ва менимча, унга нисбатан адолатсизлик қилишди», деди президент.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026