Жаҳон | 16:53 / 11.03.2025
2767
2 дақиқада ўқилади

Доналд Трамп Илон Маскни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Tesla автомобили харид қилади

Бутун Европа бўйлаб Tesla автомобиллари савдоси ва компания акциялари тушиб кетган. Бунга Маскнинг DOGE раҳбарлиги лавозимидаги ҳаракатлари сабаб бўлмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Илон Маскни қўллаб-қувватлаш учун янги Tesla автомобили сотиб олишини маълум қилди.

«Эртага эрталаб Илон Маскка нисбатан ишонч ва қўллаб-қувватлов белгиси сифатида мутлақо янги Tesla сотиб олмоқчиман. Нима учун у ўзининг улкан қобилиятидан Американи яна буюк қилишда фойдаланаётгани учун жазоланиши керак?» — деб ёзади АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғига.

Олдинроқ бутун Европа бўйлаб Tesla автомобиллари савдоси тушиб кетган эди. Бунга Илон Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбарлиги лавозимида амалга ошираётган ҳаракатлари, шунингдек, Европадаги ўта ўнг партияларни қўллаб-қувватлаётгани сабаб бўлмоқда. АҚШ шаҳарларида, шунингдек, Лондон, Барселона, Лиссабон ва Рейкявикда Илон Маскнинг Доналд Трамп маъмуриятидаги ҳаракатларига қарши норозиликлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, 10 март куни Tesla компанияси акциялари 15 фоиздан кўпроққа тушиб кетди, бу Доналд Трампнинг 2024 йил ноябрида бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан бери эришилган барча ўсиш кўрсаткичларини йўққа чиқарди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди