Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистонда уй-жой нархлари қимматлашиши секинлашган. Хусусан, 2022 йилда номинал нархлар республика бўйича ўртача 23,6 фоиз (доллар ҳисобида) ўсган бўлса, 2024 йилда нархлар ошиши 6,2 фоизни ташкил этган. Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январь ҳолатига хонадон нархи 11,2 йиллик тўланадиган ижара ҳақига тенг.
Ўзбекистонда 2019-2021 йилларда уй-жой бозоридаги фаоллик кескин ошиши кузатилган бўлса, 2022 йилдан бошлаб фаоллик барқарорлашиш фазасига ўта бошлаган. Хусусан, 2019-2021 йилларда шартномалар сони йилига 10 фоиздан юқорироқ ўсган. 2022 йилда ўсиш 3,8 фоиз ва 2023 йилда 5,7 фоизга тушган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларида келтирилган.
2024 йилда рўйхатдан ўтган уй-жой олди-сотди битимлари сони 2023 йилга нисбатан 5,8 фоизга пасайиб, жами 256,6 минг донани ташкил этган.
2025 йил учун кутилмалар
2025 йилда ҳам уй-жой бозорида талаб ва таклифни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давом эттирилиши кўзда тутилган. Хусусан, 2025 йилда 120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 трлн сўм, банклар томонидан қўшимча 10 трлн сўм йўналтирилиши режалаштирилган.
Уй-жой нархлари
2022-2024 йилларда уй-жой нархлари ўзгаришининг таҳлили кўрсатишича, ўтган 2 йилда нархлар ўсиши секинлашмоқда. Мисол учун, 2022 йилда номинал уй-жой нархлари республика бўйича ўртача 23,6 фоиз (доллар ҳисобида) ўсган бўлса, 2024 йилда нархлар ўсиши 6,2 фоизни ташкил этган.
Худди шундай трендни реал нархлар ўсишида ҳам кузатиш мумкин. 2022 йилда реал нарх ўсиши 14,6 фоиздан 2023 йилда 18,5 фоизга кўтарилган бўлса, 2024 йилда реал нархлар ўсиши асосан номинал нарх ўсишидаги пасайиши натижасида кескин тушиб, 1 фоиз бўлган.
Тошкент шаҳрида ижара нархларининг ўзгариши
2022 йил январдан 2024 йил декабрига қадар Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи (1 кв метр) 1,2 фоизга ўсган. Ижара нархи ошиши асосан 2022 йилда кузатилиб (25 фоиз), 2023 йилдан бошлаб пасайишни бошлаган.
2024 йил якунига кўра, ижара нархи ўртача 8,2 долларни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 11,5 фоизга арзонлашган.
Уй-жой харид қобилияти
2024 йил ҳолатига уй-жой харид қобилияти Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида нисбатан яхшироқ бўлса (7,3 – 8,4 йил), Тошкент шаҳри (14,9 йил), Самарқанд (13,9 йил) ва Навоий (11,3 йил) вилоятларида нисбатан пастроқ.
Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январь ҳолатига хонадон нархи 11,2 йиллик тўланадиган ижара ҳақига тенг. 2022 йил январига солиштирганда уй-жой нархлари ижара нархларига нисбатан тезроқ ўсгани туфайли ушбу нисбат катталашиб (3,65 йилга кўпайган) келган. Бошқача айтганда, мазкур даврда хонадон сотиб олишдан кўра ижарада туриш афзаллиги ортган.
Тошкент шаҳрида ижара даромадлилиги
Тошкент шаҳрида ижара даромадлилиги кўрсаткичи айрим давлатлар пойтахтларига нисбатан юқори ҳисобланади. 2024 йил декабр ҳолатига ижара даромадлилиги доллар ҳисобида 9 фоизни ташкил этиб, хорижий валютадаги аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкадан (5,8 фоиз) юқори бўлса, доллар эквивалентидаги сўмдаги омонатлар (17,7 фоиз) бўйича ставкадан пастроқ шаклланган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Марказий Осиёга ташрифини кечиктирди
Жаҳон | 10:44
-
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради
Жаҳон | 10:32
-
6 ой давомида аукционда ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилади
Ўзбекистон | 10:20
-
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
Спорт | 09:54
Мавзуга оид

17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

12:17 / 17.04.2025