АҚШ Сенати қисқа муддатли бюджетни тасдиқлаш орқали шатдаунга йўл қўймади
АҚШ Сенати ҳукуматга сентябр ойи охиригача шатдаунга йўл қўймаслик имконини берувчи қисқа муддатли харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Уни 10 нафар демократ сенатор қўллаб-қувватлади. Мамлакат мудофаа харажатларини оширади.

Фото: REUTERS
АҚШ Сенати 14 март, жума куни мамлакат ҳукуматига шатдаунга имкон бермайдиган олти ойлик харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Лойиҳа зарур бўлган 60 та ўрнига 62 та овоз олди. Хусусан, уни Республикачилар партиясидан 53 сенатордан 52 нафари, Демократик партиядан эса 10 нафари қўллаб-қувватлади. Конгресс томонидан маъқуллангандан сўнг, ҳужжат АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан имзоланиши керак.
Янги бюджет таклифи мудофаа харажатларини бироз оширишни ва мудофаа билан боғлиқ бўлмаган бир қатор ҳукумат дастурлари учун харажатларни тахминан 13 миллиард долларга қисқартиришни ўз ичига олади.
Овоз бериш демократ сенаторлар орасида келишмовчиликни келтириб чиқарди
Демократ озчилик етакчиси Чак Шумер давлат идораларини ёпиш ва уларни молиялашдан қочиш учун қисқа муддатли харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Унинг сўзларига кўра, шатдауннинг бошланиши республикачилар томонидан таклиф қилинган бюджетни қабул қилишдан кўра ёмонроқ бўлади.
Шунга қарамай, демократ сенаторларнинг катта қисми олти ойлик бюджетни тасдиқлашга қарши овоз берди.
АҚШ Вакиллари палатасининг Демократик партиядан аъзоси Александрия Окасио-Кортес шу куни кечқурун Сенатдаги овоз бериш бутун партияда «чуқур ғазаб ҳисси» қолдирганини айтди. У содир бўлган воқеани «катта шапалоқ» деб атади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025