Суд Трампга XVIII асрдаги қонун ёрдамида мигрантларни депортация қилишни тақиқлади
АҚШ президенти душман давлат фуқароларига оид 1798 йилги қонундан фойдаланиб, венесуэлалик мигрантларни депортация қилмоқчи эди. Аммо суд қарори билан Трампнинг фармони блокланди.

Фото: UPI / Alamy Stock Photo
Доналд Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш учун кенгроқ ваколат олиш мақсадида 1798 йилги душман давлат фуқароларига оид қонундан фойдаланишга уринди. Аммо орадан бир неча соат ўтиб, Федерал суд XVIII асрга тегишли қонундан фойдаланишни тақиқлади.
Ушбу қонундан АҚШ тарихида фақат уч маротаба фойдаланилган: 1812 йили Буюк Британия билан урушда, Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида. Оқ уй баёнотида келтирилишича, мазкур қонундан қайта фойдаланиш зарурати «Трен-де-Арагуа» жиноий гуруҳининг АҚШдаги ноқонуний ҳаракатлари сабаб юзага келган.
АҚШ округ судяси Жеймс Боасберг Трампнинг фармонини блоклаб, венесуэлалик мигрантлар депортациясини 14 кунга тўхтатиб қўйди. Қарор шу куннинг ўзида Америка Фуқаролик эркинликлари ҳимояси иттифоқи ҳамда «Олға демократиря» ташкилоти томонидан киритилган даъвога жавобан қабул қилинган.
«Судга бугун эрталаб маълум бўлган фавқулодда вазиятни ҳисобга олган ҳолда ушбу иш бўйича эшитувлар белгиланмагунга қадар, зудлик билан статус-квони сақлаб қолишни талаб қилиб, қарор чиқардим», — дейилади судя Боасбергнинг қарорида.
Аввалроқ Трамп маъмурияти АҚШ ҳудудида ноқонуний юрган чет эл фуқаролари рўйхатдан ўтиши ва ўзларининг шахсий маълумотларини киритиши керак бўлган портални ишга туширганди. Ушбу талабга бўйсунмаганлар 5 минг долларгача жаримага тортилади ёки 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум этилади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10
-
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди
Жаҳон | 21:44
-
Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони истеъфо берди
Жаҳон | 21:27
Мавзуга оид

08:48 / 31.05.2025
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизгача оширишга қарор қилди

02:03 / 31.05.2025
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди

21:30 / 30.05.2025
Трампнинг босимидан сўнг: Россия музокара белгилади

19:04 / 30.05.2025