АҚШда ноқонуний мигрантларни рўйхатга олувчи портал ишга туширилди
Рўйхатдан ўтмаганлар 5 минг долларгача жаримага тортилади ёки 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум этилади.

Фото: Kevin Mohatt/Reuters
Трамп маъмурияти АҚШ ҳудудида ноқонуний юрган чет эл фуқаролари рўйхатдан ўтиши ва ўзларининг шахсий маълумотларини киритиши керак бўлган портални ишга туширди. The Wall Street Journal’нинг маълум қилишича, ушбу талабга бўйсунмаганлар 5 минг долларгача жаримага тортилади ёки 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум этилади.
Ноқонуний мигрантлар реестрини яратиш тўғрисидаги фармон АҚШ президенти томонидан 20 январда имзоланган эди. Унга кўра, бармоқ изларини топширмаган ва Америка визаси учун ариза беришда рўйхатдан ўтмаган ҳамда АҚШ ҳудудида 30 ва ундан ортиқ кундан бери қолаётган 14 ёшдан катта ҳар бир хорижлик ушбу порталда рўйхатдан ўтиши керак. 14 ёшгача бўлган болаларни уларнинг ота-оналари ёки васийлари рўйхатдан ўтказишлари лозим.
Порталда рўйхатдан ўтиш вақтида мигрантлар ўзларининг паспорт маълумотлари ва яшаш манзилларини кўрсатишлари, шундан сўнг бармоқ изларини топширишлари керак. Рўйхатдан ўтилганидан кейин у ички хавфсизлик департаментидан тасдиқлов олади ва мазкур ҳужжат мигрантнинг ёнида доим юриши керак. Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг маълум қилишича, АҚШ ҳудудида ноқонуний юрган мигрантларда танлов бор: «улар ўз ватанларига қайтиши ва кейинчалик қонуний йўл билан АҚШга келишлари ёки қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин».
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Мавзуга оид

18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52 / 23.04.2025
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

09:05 / 23.04.2025