Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан яна қўшимча ер ажратилди
Зоир Мирзаевнинг қарори билан Юқори Чирчиқ туманидан 122,3 гектар ер майдони Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ажратилди.

Фото: Cross Works
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан «Янги Тошкент шаҳри»ни барпо этиш дирекциясига ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Юқори Чирчиқ туманидан 122,3 гектар ер майдони Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ажратилган.
Хусусан, Бордонкўл ҳудудидан 75,22 гектар, Дўстлик ҳудудидан эса 47,1 гектар ер майдонлари ажратилган.
Шу кунга қадар жами 220 гектардан ортиқ ер майдонлари «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг октябрида Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилганди.
Аввалроқ 20 минг гектар майдонда бунёд этилаётган Янги Тошкент шаҳри қурилишига ишчилар кераклиги эълон қилинган эди. Бу иш ўринлари учун 8-15 млн сўм миқдорида маош ваъда қилинган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

11:20 / 04.03.2025
Янги Тошкент қурилишига ишга кириш бўйича Telegram’да бот ишга тушди

18:38 / 03.03.2025