Янги Тошкент қурилишига ишга кириш бўйича Telegram’да бот ишга тушди
10 мингга яқин вакансиялар учун Бандлик вазирлигининг қисқа рақамига туша олмаётган фуқаролар учун Telegram-бот ишга туширилди. Таъкидланишича, кун давомида call-марказга минглаб қўнғироқлар бўлгани сабабли узилишлар юзага келган. Техник носозлик тез орада бартараф этилиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Kun.uz Янги Тошкент қурилиши учун турли йўналишларда 10 мингга яқин вакансиялар эълон қилингани, аммо боғланиш учун берилган қисқа рақамлар ишламаётгани юзасидан фуқароларнинг мурожаати ҳамда расмийларнинг муносабатини эълон қилганди.
Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қўшимча изоҳ берди. Қайд этилишича, қурилишда ишлаш истаги бўлган кўплаб ўзбекистонликларнинг қизиқишига сабаб бўлган, телефонга боғланишлар сони кўпайиб, лимитдан ошгани сабаб узилишлар юзага келган.
“Кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайгани туфайли лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган. Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади”,– дейилади муносабатда.
Шунингдек, вазирлик қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган ёки боғлана олмаган фуқаролар учун альтернатив таклиф сифатида Telegram-бот ишга туширилаётганини айтмоқда.
“Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаган ҳамюртларимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, call-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади”, – дейилади хабарда.
Маълумот учун, 20 минг гектар майдонда бунёд этилаётган янги Тошкент шаҳри қурилишига ишчилар кераклиги эълон қилинган. Бу иш ўринлари учун 8-15 млн сўм миқдорида маош ваъда қилинган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россия билан зиддият кучайишини истамайди – Эрдўған
Жаҳон | 21:41
-
Қидирув-қутқарув операциялари учун киборг-қўнғиз яратилди
Фан-техника | 20:08
-
Фермерларни янги жазо ва мажбуриятлар кутмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар баҳсига сабаб бўлди
Иқтисодиёт | 19:24
-
Таниқли турк ошпази Бурак Ўздемир Bektemir Residence’да ресторан очмоқда
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

17:42 / 01.07.2025
Ўзбекистонда қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

18:13 / 26.06.2025
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди

11:33 / 23.06.2025
Ўзбекистонда 1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади

16:51 / 18.06.2025