Ёшлар етакчилари “Ibrat Academy” иловасининг пулли версиясини сотиб олишга мажбурлангани айтилди. Агентлик буни рад этди
Ижтимоий тармоқда Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги ёшлар етакчиларига “Ibrat Academy” иловасининг пулли версиясини сотиб олишга топшириқ берилгани айтилди. Агентлик ҳеч ким етакчиларга бундай буйруқ бермаганини, агар шундай ҳолат бўлса, ўрганиш ўтказишини билдирди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Тармоқларда Ёшлар ишлари агентлигига тегишли “Ibrat Academy” лойиҳасининг пулли шаклини сотиб олишга тизимдаги ходимлар мажбурлангани ҳақида постлар тарқади. Унда айрим давлат хизматчиларидан “Ibrat Academy”нинг премиум версиясини олиш талаб қилингани айтилади.
“Қандайдир сертификат олиш ҳам айрим давлат хизматчиларида ихтиёрий-мажбурий равишда талаб қилинмоқда, деган хабарлар келяпти. Бунга ҳам балки ойдинлик киритилар, очиқ мулоқот бўлса”, – деб ёзган X (собиқ Twitter) тармоғи фойдаланувчиси.
Буни бошқа бир фойдаланувчи ҳам тасдиқлаган. “Ёшлар етакчиларига “Super start” лойиҳасини мажбуран сотиб олдиришяпти. Менга IELTS сертификатим борлиги учун индашмади”, – деган у.
Kun.uz гаплашган ёшлар етакчиси бу ихтиёрий-мажбурий топшириқ эканини айтди. Унга кўра, агентликнинг жойлардаги бошқармалари ходимлари етакчилардан иловани неча киши сотиб олгани ҳақида маълумот сўрайди.
Пулли вариантдан фойдаланаётган ходим лойиҳа мактабда ўргатиладиганидан ортиқ билим бермаслигини қўшимча қилди.
Kun.uz вазиятга ойдинлик киритиш учун Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати билан боғланди. Маълум қилинишича, ҳеч бир етакчига илованинг пулли вариантини сотиб олиш бўйича топшириқ берилмаган. “Агар аниқ бир маълумот бўлса, биз бу ҳолатни текширамиз”, – деди агентлик вакили.
“Ibrat Academy” – тил ўргатувчи “Ибрат фарзандлари” лойиҳасининг бир қисми бўлиб, 2022 йилда ташкил қилинган. Дастлаб лойиҳа хорижий тилларни ёшларга бепул ўргатиш мақсадида, бюджет маблағлари асосида ташкил қилинган эди. Ҳозир лойиҳанинг пулли шакли ҳам бор. Агентликнинг изоҳлашича, лойиҳа ўз-ўзини ривожлантириши учун пулли версия жорий этилган. “Бу лойиҳа, яъни “Super start” учун бюджетдан маблағ ажратилмаган”, – деди ташкилот ходими.
216 та дарсни қамраб олган “Super start” лойиҳаси обунаси 159 минг сўм, чегирма билан 127 минг сўмга сотиляпти.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

21:02 / 17.05.2025
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда

20:50 / 27.02.2025
Амалдорлар дарахтларни кесаётганда ёшларни дарахт экишга илҳомлантириш мумкинми? – масъулларнинг жавоби

14:45 / 27.06.2024
Ёшлар ишлари агентлигига тегишли Malibu йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди

19:05 / 20.01.2024