Латвия Россия ва Беларус чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пунктини пиёдалар учун ёпди
Латвия чегара хизмати «мигрантлар оқими сабаб» чегара пунктларини қисман ёпиш таклифи билан чиққан.

Фото: Delfi
Латвия ИИВ Давлат чегара хизматидан Россия ва Беларус билан чегарадаги учта назорат-ўтказиш пунктини қисман ёпиш бўйича таклиф олди, деб хабар беради Delfi.
Чегара хизмати таклифига кўра, 19 мартдан Латвия—Беларус чегарасидаги «Патерниеки», шунингдек, Латвия—Россия чегарасидаги «Гребнево» ва «Терехово» назорат-ўтказиш пунктларини фақат автомобилларда кесиб ўтиш мумкин бўлади. Чегара пунктларининг қисман ёпилиши Россиянинг Украинага босқини билан боғлиқ геосиёсий вазият билан изоҳланмоқда.
Назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти қанча муддатга чекланишига ойдинлик киритилмаган — чекловлар ярим йил ёки ундан ортиқ вақт давом этиши мумкин.
Давлат чегара хизмати раҳбари Гунтис Пуятснинг айтишича, чегара хизмати «мигрантлар оқими сабаб» чегара пунктларини қисман ёпиш таклифи билан чиққан. 16 март куни айнан шу сабабли Латвия «Патерниеки» чегара пунктини вақтинча ёпган.
Мамлакат Вазирлар маҳкамаси 19 мартдан чегарани қисман ёпишни расман тасдиқлаган.
«Терехово» ва «Гребнево» — Латвиянинг Россия билан чегарасида фаолият юритаётган охирги чегара пунктлари ҳисобланади. Шундай қилиб, тақиқ қабул қилинганидан кейин чегарани пиёда кесиб ўтиш имконияти деярли қолмайди.
Аввалроқ Беларус билан чегарадош Европа Иттифоқи давлатлари – Полша, Литва ва Латвия муносабатларнинг кескинлашуви фонида ўз чегара назорат-ўтиш пунктларини босқичма-босқич ёпишни бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 08:16
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
Мавзуга оид

23:33 / 06.06.2025
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди

14:25 / 06.06.2025
Кремл: Украина билан музокаралар янги босқичи меморандумларни ўрганиб чиққандан сўнг келишилади

12:12 / 06.06.2025
Словакия депутатлар Россияга қарши санкциялар учун овоз бермасликка чақирди

09:30 / 06.06.2025