Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларга катта миқдорда пул мукофотлари таклиф қилинмоқда
Хусусан, оилада дунёга келган учинчи фарзанд учун 10 йил давомида субсидия тўлаб борилади.
Хитой шимолида жойлашган Хуххото шаҳри (Ички Мўғулистон автоном ҳудуди маъмурий маркази) расмийлари туғилиш даражасини ошириш ва жамият қаришига қарши курашиш бўйича сўнгги уриниш доирасида пул мукофотларини ваъда қилмоқда, деб ёзади «Синхуа» агентлиги.
Янги қоидаларга кўра, шаҳар маъмурияти биринчи фарзанди дунёга келган жуфтликларга 10 минг юан миқдорида (қарийб 1,4 минг доллар) бир марталик субсидия таклиф қилади.
Иккинчи фарзандни дунёга келтирган оила учун эса бола беш ёшга тўлгунга қадар ҳар йили 10 минг юандан тўланади. Учинчи ёки ундан ортиқ фарзанд учун субсидия бола 10 ёшга тўлгунига қадар тўлаб борилади.
Шаҳар соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмита раҳбари ўринбосари Ян Чжуннинг маълум қилишича, ушбу чоралар туғилишни ошириш ва аҳолининг кўпайишини рағбатлантиришга йўналтирилган. «Ушбу сиёсат шаҳардаги демографик ривожланиш билан боғлиқ вазиятни ҳал этишга қаратилган ечим ҳисобланади», — дейди у.
Пекиндан поездда икки соатлик масофа узоқлигида жойлашган Хуххото шаҳрида 3,6 миллионга яқин одам истиқомат қилади. Ян Чжуннинг айтишича, 2019 йилдан 2023 йилга қадар шаҳарда туғилиш даражаси камайган. 2023 йилда ушбу кўрсаткич ҳар минг кишига 5,58 ни ташкил этган, 2024 йилга эса у бироз ошган, чунки аксарият жуфтликлар «Аждаҳо йили»да фарзанд кўришни хоҳлаган.
Эскпертлар туғилишни рағбатлантириш самардорлигини ҳали текшириб кўриш кераклигини айтаётганига қарамай, кўплаб жуфтликлар ушбу сиёсатни олқишламоқда.
Аввалроқ Хитойда 2024 йилда рўйхатдан ўтказиладиган янги никоҳлар сони ушбу ҳисобни юритиш бошланганидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:49 / 26.05.2026
Ўзбекистонда 70 ёшдан ошганлар орасида ҳам ота бўлганлар бор
08:44 / 21.05.2026
Миллий статистика: мамлакатда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
22:10 / 17.05.2026