Россия ҳарбийлари Путиннинг буйруғидан сўнг Украинага учирган ўз дронларини уриб туширган

Фото: Александр Река / ТАСС
Россия ҳарбийлари Россия президенти Владимир Путиннинг Украина энергетика объектларига зарба беришни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги буйруғини олгач, Украина томон учирилган ўз дронларини уриб туширган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабарида айтилади.
Вазирлик маълумотига кўра, буйруқ олинган вақтда Миколайив областида жойлашган ва ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғлиқ энергетика объектларига йўналтирилган еттита зарбдор дрон ҳавога кўтарилиб улгурган эди.
«Россия Федерацияси ҳаво мудофаа кучларига учувчисиз учиш аппаратларини зарарсизлантириш бўйича буйруқ берилди, улардан олтитаси „Панцир“ зенит-ракета комплекслари, яна бири Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қирувчиси томонидан уриб туширилди», – дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги баёнотида, шунингдек, Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги музокаралар якунланганидан бир неча соат ўтгач, Украина Краснодар ўлкасидаги Кавказская станицасидаги энергетика инфратузилмаси объектига учта дрон ёрдамида «қасддан ҳужум уюштиргани» айтилган. Натижада у ерда битта нефт резервуари герметизацияси бузилиб, 1700 квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлган.
«Гап Киев режими томонидан АҚШ президентининг тинчлик ташаббусларини барбод қилишга қаратилган навбатдаги махсус тайёрланган провокация ҳақида кетаётгани мутлақо тушунарли», – дейилади хабарда.
Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучларининг 19 март кунги ҳисоботида Россия қўшинлари Украинага «Искандер-М», С-300 ракеталари билан ҳужум қилгани ва «Shaheed» типидаги 145 та учувчисиз учиш қурилмалари, шунингдек, имитация дронларини учиргани айтилган.
18 март куни кечқурун АҚШ ва Россия президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, шундан сўнг Кремл Владимир Путин Трампнинг 30 кун давомида Украинадаги энергетика тизимларига зарба беришдан тийилиш таклифини қўллаб-қувватлаб, ҳарбийларга тегишли буйруқ берганини эълон қилди. Украина президенти Володимир Зеленский ушбу келишувга изоҳ бераркан, Украина энергетика инфратузилмасига зарба беришни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлашини айтди. «Аммо Россия бизнинг энергетикамизга зарба бериши, биз эса жим туришимиз мумкин эмас. Жавоб қайтарамиз», – деди у.
Зеленский, шунингдек, АҚШ президентининг Путин билан суҳбатидан кейин Трамп билан ҳали гаплашмагани, бироқ шундай суҳбат бўлиб ўтишига умид қилаётганини қўшимча қилган. «Шунда Россия билан келишувлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишим, аниқ нимани қўллаб-қувватлаш кераклигини тушунишим мумкин», – деди у.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди
Ўзбекистон | 16:30
-
Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:26
-
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:25
-
Путин Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади
Ўзбекистон | 15:54
Мавзуга оид

15:54
Путин Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

12:58
Россия Telegram-каналлари: Украина қуролли кучлари "Суджа" станциясига ҳужум қилди

09:33
Украина ва Россия 24 март куни Саудия Арабистонида АҚШ билан учрашади

20:27 / 20.03.2025