Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди
Электрон микроскоп ва спректроскопик ускуналар ёрдамида ўтказилган таҳлиллар у Меркурий сайёрасида кузатиладиган шароитда ҳосил бўлганини кўрсатган.

Фото: Steve Jurvetson
Миннесота университети олимлари ноодатий метеоритни топишга муваффақ бўлди — у қадимда йўқ бўлиб кетган сайёрадан учиб келган бўлиши мумкин, деб ёзади New Scientist.
Ерга қулайдиган метеоритларнинг аксарияти Ой, Марс ёки йирик астероидларга алоқадор бўлади. Аммо уларнинг қарийб 0,2 фоизи қаердан келиб чиққани номаълум. Оғирлиги 2,84 килограммни ташкил этадиган NWA 15915 метеорити ҳам шулар қаторида.
Ушбу метеорит 2023 йилда Жазоирдан топилган эди. Тадқиқотчиларнинг тахминича, у миллионлаб йиллар олдин йўқолиб кетган сайёрада шаклланган бўлиши мумкин. Таҳлилларга кўра, метеорит авгит (76,7 фоиз) ва энстатитдан (20,2 фоиз) иборат.
Тадқиқот муаллифи Женнифер Митчеллнинг таъкидлашича, электрон микроскоп ва спректроскопик ускуналар ёрдамида ўтказилган таҳлиллар у Меркурийдаги каби шароитларда ҳосил бўлганини кўрсатган. Осмон жисмидан кислород миқдори кам бўладиган муҳитда шаклланувчи минераллар топилган. Бу Меркурийга хос хусусият ҳисобланади, аммо Қуёш тизимидаги бошқа сайёраларда кузатилмайди.
Бундан ташқари, NWA 15915 таркибида магнит хусусиятларига эга бой металлар минераллар мавжуд. Унинг тузилиши жинснинг секин совуганини кўрсатади, бу эса йирик осмон жисмларига хос. Ушбу хусусиятларни инобатга олган ҳолда, олимлар метеорит қадимда Қуёш тизимининг илк даврларида мавжуд бўлган ва аллақачон парчаланиб кетган сайёранинг бир қисми бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.
12 март куни Техасда ўтказилган конференцияда Женнифер Митчелл яна бир метеоритни тақдим этди — у 2023 йилда Тунистдан топилган Ксар Гилан 022 метеоритидир. У ҳам NWA каби геологик характеристикага эга, аммо магнит хусусиятлари билан фарқланади. Бу иккала метеорит бир-бирига ўхшаш, аммо турли космик объектларга тааллуқли эканини кўрсатади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармон аёллари биринчи форуми ўтказилади
Ўзбекистон | 08:47
-
РФ: Путиннинг Зеленский билан учрашуви ёз охиригача юз бермайди
Жаҳон | 08:25
-
БАА Ўзбекистон маҳсулотларини сотишга мўлжалланган электрон платформани ишга туширди
Ўзбекистон | 08:24
-
Москвадаги олий мактаб талабаларига ўқишни бошқа олийгоҳларга кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 07:42
Мавзуга оид

00:02 / 04.07.2025
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади

20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди

23:35 / 14.05.2025
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда

20:43 / 09.03.2025