Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нималарнинг нархи ошиши мумкин? — Марказий банк инфляцион кутилмалар шарҳини эълон қилди
Июнь ойида ўтказилган сўров натижаларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 16,4 фоизни, тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари эса 15,7 фоизни ташкил қилган. Аҳоли ва бизнес келгусида нималарнинг нархлари ошишини кутмоқда?
Фото: AP
Марказий банк июнь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилди.
Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари май ойига нисбатан 1,2 фоизга пасайиб, 16,4 фоизни ташкил қилган.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши (56 фоиз);
- нархларнинг сунъий оширилиши (41 фоиз);
- иш ҳақи ва нафақаларнинг оширилиши (34 фоиз).

Бундан ташқари, ёқилғи-энергия ресурслари қимматлашиши (27 фоиз), валюта курси ўзгариши (25 фоиз), коммунал хизматлар нархи оширилиши (22 фоиз) каби омиллар ҳам аҳоли инфляцион кутилмаларига сезиларли таъсир ўтказган.
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Июнь ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 15,7 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга камайган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- иш ҳақи ва нафақалар ошиши (29 фоиз);
- ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматлари нархлари қимматлашиши (27 фоиз);
- импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши (24 фоиз).

Шунингдек, хориждан хомашё етказиб беришда узилишлар бўлишини ҳамда тижорий бино ва ижара тўловлари ошишини кутаётган тадбиркорлар улуши ўтган ойга нисбатан юқорилаган.
Мавзуга оид
14:03
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026