Трамп АҚШ Таълим вазирлигини тугатиш тўғрисида фармон имзоламоқчи
АҚШ президенти Доналд Трамп федерал даражадаги вазирликни йўқ қилиш бўйича илк тарихий жараённи бошлаб, Таълим вазирлигини ёпиш ва унинг ваколатларини штатларга топширишни амалга оширмоқда.

Трампнинг таълим соҳасидаги ислоҳотларига қарши пикет. Фото: Reuters
Трамп 20 март куни вазирликни тугатиш жараёнини расман бошлайдиган фармонни имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда USA Today биринчилардан бўлиб хабар берди, маълумотни The Wall Street Journal ҳам тасдиқлади.
Фармон Оқ уйда расмий маросимда имзоланади. Унда бир нечта республикачи губернаторлар ва таълим масалалари бўйича комиссарлар иштирок этади.
Фармонда Трамп Таълим вазири Линда Макмэонга вазирликни тугатиш ва унинг вазифаларини штатларга топшириш бўйича барча зарур чораларни кўришни топширади. Шунингдек, ҳужжатда америкаликлар таянган хизматлар, дастурлар ва имтиёзларни узлуксиз таъминлаш талаби қўйилади.
Вазирликнинг тугатилиги Конгресс томонидан маъқулланиши талаб қилинади. Сенатда республикачилар кўпчилик овозни олиш учун яна етти демократ сенаторнинг қўллаб-қувватлаши керак, аммо бундай ёрдамга эришиш эҳтимоли жуда паст, деб ёзмоқда Reuters.
АҚШ оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Трампнинг бу фармони талабалар кредитлари ва имконияти чекланган болаларга мўлжалланган таълим дастурларига таъсир қилмайди. Аммо The Wall Street Journal таъкидлашича, Оқ уй ҳали бу каби ижтимоий дастурлар қандай сақлаб қолиниши ҳақида аниқ тушунтириш бермаган.
Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Ҳаррисон Филдсга кўра, бу қарор «ота-оналар, штатлар ва жамоаларга таълимни ўз назоратига олиш имконини бериб, ўқувчиларнинг натижаларини яхшилаш» мақсадида қабул қилинмоқда.
Ҳужжатда вазирлик ташкил этилганидан 1979 йилдан буён уч трлн доллардан ортиқ маблағ сарфлангани, аммо ўқувчиларнинг академик кўрсаткичлари яхшиланмагани таъкидланган.
Таълим вазирлигини тугатиш Трампнинг сайловолди кампаниясидаги асосий ваъдаларидан бири эди. У бу идора фаолиятини «катта фирибгарлик» деб атаган. Январда президент лавозимига киришганидан сўнг, вазирлик ходимлар сонини қарийб икки баравар қисқартирди — 4133 тадан 2183 нафаргача.
Бироқ, нақ 20 та штатнинг бош прокурорлари бу қарорга қарши чиқиб судга шикоят қилган. Улар Трампга вазирликни тугатиш ва ходимларни ишдан бўшатишни тақиқлашни талаб қилмоқда.
Агар Трампнинг бу режаси амалга ошгудек бўлса, АҚШ тарихида федерал даражадаги вазирлик биринчи марта тугатилади.
Аввалроқ, Трамп ва Илoн Маск бошчилигидаги Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) USAID ва USAGM агентликларини ёпишга ҳаракат қилган, бироқ Конгресс бу ташаббусни рад этган эди.
Тавсия этамиз
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
23 март куни магнит бўрони кучайиши кутилмоқда
Жаҳон | 01:36
-
АҚШ «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратади
Жаҳон | 00:33
-
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди
Фан-техника | 00:10
-
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:55 / 22.03.2025
Мавзуга оид

00:33
АҚШ «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратади

21:52 / 22.03.2025
АҚШ бир кунда ҳар бири беш миллион доллардан мингта «олтин карта» сотди

20:52 / 22.03.2025
Кўп қутбли дунё тартиботи: бу Ўзбекистон учун имкониятми ёки таҳдид?

20:24 / 22.03.2025