Жаҳон | 20:39 / 21.03.2025
3891
2 дақиқада ўқилади

Reuters: БАА АҚШ иқтисодиётига 1,4 трлн доллар сармоя киритади

Ушбу қарор БАА расмийларининг АҚШ президенти Доналд Трамп билан шу ҳафта ўтказган музокаралари натижасида қабул қилинган.

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликлари келгуси 10 йил давомида АҚШ иқтисодиётига 1,4 триллион доллар инвестиция киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Оқ уй вакилига таяниб хабар берди.

Янги келишувлар сунъий интеллект, яримўтказгичлар, энергетика ва Америка ишлаб чиқариш соҳаларини қамраб олади. Агентлик суҳбатдошига кўра, улар «БААнинг АҚШ иқтисодиётига мавжуд инвестицияларини сезиларли даражада оширади».

Америка маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, ушбу қарор БАА расмийларининг АҚШ президенти Доналд Трамп билан шу ҳафта ўтказган музокаралари натижасида қабул қилинган.

19 март куни БААнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ва Абу Даби ҳукуматининг раис ўринбосари шайх Таҳнун Ал Наҳаён Доналд Трамп билан учрашувдан сўнг, БАА ҳукумати Америка иқтисодиётига инвестицияларни ошириш ниятида эканини эълон қилган.

Таъкидланишича, БААнинг ADNOC давлат нефт компанияси халқаро инвестиция бўлими АҚШда табиий газ қазиб олиш ва экспортини қўллаб-қувватлашга содиқлигини билдирган. Шу мақсадда Техасдаги NextDecade суюлтирилган табиий газ экспорт заводига инвестиция киритилиши режалаштирилган.

Шунингдек, БАА компаниялари АҚШдаги газ, кимё саноати, энергетика инфратузилмаси ва углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича ечимларга қўшимча йирик инвестициялар йўналтиришни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди