Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қум-шағал ноқонуний қазиб олиниши оқибатида 2,7 млрд сўм зарар етказилди
Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Нарпай туманидаги хусусий корхона фаолияти текширилди.
Назорат тадбири давомида Қорадарё дарёси ҳудудида ушбу корхона ходимлари томонидан 1 та экскаватор ва 4 та юк машинаси ёрдамида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ва уни майдалаш заводига олиб кетиш ҳолати аниқланиб инспекторлар томонидан тўхтатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Табиатга етказилган зарар миқдори 2 миллиард 722 миллион 666 минг сўм эканлиги аниқланди.
Йиғилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
22:01 / 13.06.2026