Европа Иттифоқи мудофаа тайёргарлигини ошириш бўйича ишларни тезлаштиради
Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари келгуси беш йил ичида Европа мудофаа тайёргарлигини ошириш бўйича ишларни жадаллаштиришга чақирди. 27 март куни Парижда Украина тарафдорлари саммити ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Omar Havana/AP Photo/picture alliance
Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари келгуси беш йил ичида Европанинг мудофаа тайёргарлигини ошириш бўйича барча соҳаларда ишларни жадаллаштиришга чақирди. Бу ҳақда 20 март, пайшанба куни Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити якунлари бўйича қабул қилинган якуний ҳужжатларда айтилади.
Чақириқ Европа кенгашининг 6 мартдаги махсус сессияси якунлари ва Европа мудофаасининг 2030 йилгача бўлган муддатга оператив тайёргарлиги тўғрисидаги Оқ китоб (ҳукумат ахборот ҳужжати)га асосланган.
«Кучлироқ ва қобилиятли Европа Иттифоқи глобал ва трансатлантик хавфсизликка ижобий ҳисса қўшади ва НАТОни тўлдиради, бу эса Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг жамоавий мудофааси асоси бўлиб қолади», — дея ишонч билдирди Брюссел.
Германия канцлери Олаф Шолц саммит арафасида Германия «ўз миллий ва иттифоқдош давлатлар мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун қўлидан келган барча ишни қилиши» кераклигини айтди, деб ёзади AFP.
Европада қайта қуролланиш
19 март куни Европа Иттифоқи Европада қайта қуролланиш ҳақида қарор қабул қилди — мудофаага 800 миллиард еврогача сармоя киритилиши керак.
Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен умумий қиймати 150 миллиард евро бўлган кредитлар бериш учун «Европа Иттифоқининг янги молиявий воситаси»ни яратишга чақирди.
Шу билан бирга, ЕИга аъзо давлатлар еврооблигациялар деб аталадиган масала – Европанинг қўшма қарз мажбуриятлари бўйича келишмовчиликни давом эттирмоқда. Шундай қилиб, Шолц умумий қарзга қарши чиқяпти. Франция президенти Эммануэл Макрон, аксинча, «биз умумий қарзга қайтишимиз керак» деб ҳисоблайди, дея эслатади AFP.
Шунингдек, молиялаштириш Европа Иттифоқи давлатларига Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга имкон яратиши керак.
Тавсия этамиз
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:28 / 22.03.2025
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди

09:59 / 21.03.2025
Орбан ЕИнинг барча 27 давлатининг Украина бўйича декларациясини блоклади

10:51 / 20.03.2025
Европа Иттифоқи: Россия - Европа хавфсизлигига «асосий таҳдид»

17:06 / 18.03.2025