Россияда айрим мигрантлар патентсиз ишлаш имкониятига эга бўлади
Бунинг учун улар бармоқ изларини топшириши, гиёҳванд моддалар ва хавфли инфекцион касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Фото: Mir24.tv/ Куковский Артём
РФ президенти Владимир Путин чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда меҳнат фаолиятини патент олмасдан амалга оширишлари имконини берувчи фармонни имзолади.
Бунинг учун улар дактилоскопия (бармоқ излари) топшириши, гиёҳванд моддалар ҳамда хавфли инфекцион касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади.
Расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталида эълон қилинган ҳужжатда белгиланишича, «чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органида бармоқ излари орқали шахсни идентификация қилиш жараёнидан ўтса, иш рухсатномаси ёки патент олмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга».
Яна бир шарт – тиббий кўрикдан ўтиш керак бўлади, унда гиёҳванд ёки психотроп моддаларни шифокор рецептисиз истеъмол қилиш, шунингдек, янги турдаги хавфли психоактив моддалар ёки атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли касалликлар бор-йўқлиги текширилади.
Мазкур фармонга кўра, бундай касалликлар қаторига, хусусан, ОИВ ҳам киритилган.
Аввалроқ Россия мигрантларга пойтахт ва унга қўшни ҳудудда битта патент билан ишлашга рухсат беришни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди. Бу имкониятни Москва ва Москва вилоятидаги, шунингдек, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги мигрантлар олишлари мумкин.
Мигрантлар учун патент визасиз давлатдан келган чет эл фуқаросига (хусусан, Озарбойжон, Тожикистон, Ўзбекистон, Молдова, яъни ЕОИИ давлатларидан ташқари) Россия ҳудудида ишлашга рухсат берувчи ҳужжатдир. Бугунги кунда патентлар «битта патент — битта минтақа ва битта касб» тамойили асосида берилади.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нигер хунтаси етакчиси президент сифатида қасамёд қилди
Жаҳон | 19:57
-
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?
Жаҳон | 19:20
-
АҚШ Хитойга тегишли 50 та компанияни санкциялар рўйхатига қўшди
Жаҳон | 19:04
-
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди
Ўзбекистон | 18:32
Мавзуга оид

19:20
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?

17:45
Россияда мигрантнинг рақамли профили жорий қилинади

17:29
Трамп Россия сулҳга эришишни чўзаётгани ҳақида гапирди

17:02