“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?
Туманда 80-йиллар бошида қурилган, 800 нафар ўқувчи ўқиётган 32-мактабнинг бугунги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Маҳалла аҳли мактаб таъмири учун “Ташаббус бюджет”да зўр бериб 3 мингтадан ортиқ овоз тўплади, лекин бу ғолиблар рўйхатига кириш учун 2 баробарга камлик қилди.

Kun.uz'га Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган 32-мактаб ўқитувчиларидан мурожаат келиб тушди. Унда 1983 йил қуриб ишга туширилган мактаб биноси ҳозир абгор ҳолатга келиб қолгани ҳақида сўз боради.
Тақдим этилган суратлардан бинонинг фасади, эшик-деразалари хизмат муддатини ўтаб бўлгани кўринади. Мактабнинг фақат иситиш тизими янги, қолган аксарият жиҳозлар эскириб кетган.
Қурилганига 40 йилдан ошган, лекин ҳалигача бирор марта реконструкция қилинмаган мактабнинг ҳолатини яхшилаш учун маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет”дан умид қилган, лекин етарлича овоз тўплай олишмаган.
“3 050 та овоз билан ғолибликни қўлга кирита олмадик. “Маслаҳаттепа” МФЙда жами 2 500 овоз бера оладиган аҳоли мавжуд, барча ўқитувчиларнинг қариндошлари орқали 3 050 овоз йиғилди, бу овоз билан ютишнинг имкони бўлмади. Бизнинг мурожаатимизга мутасаддилар ўз муносабатини билдиришини сўраб, мурожаат қиляпмиз”, – дейилади мурожаатда.
Kun.uz юқоридаги ҳолат, қолаверса, совет даврида қурилиб, ҳалигача таъмирланмаган мактаблар сони ва тақдири юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Шаҳрихондаги 32-мактаб 620 ўқув ўрнига мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 791 нафар ўқувчи 1,3 коэффициентда таҳсил оляпти, уларга 62 нафар педагог дарс бермоқда.
Мактаб 2004 йилда давлат умуммиллий дастури доирасида мукаммал таъмирланиб, тўлиқ ўқув жиҳозлари билан таъминланган. 2016/17 йиллар куз-қиш мавсуми давомида мактабда маҳаллий бюджет ҳисобидан янги иситиш қозонлари ўрнатилган, иситиш тизимлари янгиланган.
“Мактаб инфратузилмаси, ўқув хоналари ҳамда жиҳозлари ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, келгуси йиллардаги давлат дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш учун белгиланган тартибда Шаҳрихон тумани ҳокимлиги, халқ депутатлари Шаҳрихон тумани кенгаши томонидан таклифлар берилганини маълум қиламиз”, – дейилади изоҳда.
ММТВ республикада қанча таъмирга муҳтож мактаблар қолгани, “Ташаббусли бюджет” ёки давлат дастури лойиҳаларига кирмаган тақдирда уларни реконструкция қилиш учун нима ечим қилинаётгани ҳақидаги саволимизни очиқ қолдирди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, 2024 йил ҳолатига Ўзбекистондаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактабларининг 1700 га яқини ёки 16 фоизи капитал таъмирга муҳтож бўлиб, уларнинг 63 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган.
Республикадаги мактабларнинг 70 фоизи канализация тизимига, 28 фоизи интернетга уланмаган. 21 фоиз мактабларда спорт зали йўқ, 36 фоизида ошхона ёки буфет мавжуд эмас. Юзлаб мактабларда (жами мактабларнинг 5 фоизида) кутубхона йўқ.
Андижон вилояти республикадаги бюджет тақчиллиги энг юқори вилоятлар қаторида туради. Шунга қарамай, ўтган йили вилоятда ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ташаббуси билан “Дунё садолари” фестивали ўтказилган, унга бюджетдан 10 млрд сўмдан кўпроқ пул сарфланганди.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
-
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Жамият | 23:34 / 26.03.2025
-
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
Жаҳон | 22:57 / 26.03.2025
Мавзуга оид

16:22 / 25.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да энг кўп ғолиб бўлган лойиҳалар маълум қилинди

10:02 / 25.03.2025
“Бола ёлғон гапирган” – мактабда номаълум шахслар бериб кетгани айтилган конфетни ўқувчи ўзи сотиб олгани маълум бўлди

10:32 / 24.03.2025
Мактаблар атрофида номаълум шахслар ўқувчиларга хавфли ширинлик тарқатаётгани айтилмоқда

23:35 / 23.03.2025