Аҳмадхўжаев: “Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг “газимиз учта Ўзбекистонни боқишга етади” деган фикрига муносабат билдирди. Аҳмадхўжаев асосий масала аҳолининг истеъмол маданиятида эканини урғулади. “Агар одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”, деди у.

Фото: Alter Ego
Охирги йилларда Ўзбекистонда газ тақчиллиги ортиб боряпти. Хусусан, 2024 йилда Россия ва Туркманистондан 1,7 млрд долларлик газ сотиб олинди. Бу – 2023 йилга нисбатан 2,4 баробарга, 2022 йилга нисбатан 6 баробарга кўп.
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаевга кўра, газ қазиб олишнинг қисқаришига эски конларнинг тугаб бораётгани ва янги конларни ўзлаштириш кечикаётгани бевосита таъсир кўрсатяпти. Шунингдек, охирги йилларда саноат кескин ўсган, бу эса энергия манбаларига бўлган талабнинг ошишига олиб келяпти.
“Ишлаётган конлар ва захиралар тугаб боряпти. Янги конларни ўрганиш ва захираларини аниқлаш катта маблағ талаб қилади. Айни пайтда бу ишлаб чиқиляпти ва амалга оширилмоқда”, деди у Alter Ego лойиҳасидаги интервюсида.
Агентлик раҳбарининг айтишича, келажакда атом энергетикасининг ривожланиши вазиятга ижобий таъсир кўрсатади.
“Атом электр энергетикасини фаол ривожлантиришни бошласак, газ ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқаришни камайтирамиз. Шунда газ қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади”, – дея таъкидлади у.
Аҳмадхўжаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг 4 йил олдин айтган “Газимиз учта Ўзбекистонни боқишга ҳам етади” деган фикрига ҳам муносабат билдирди.
“У ҳақ. Биласизми, қайси нуқтайи назардан гапирилганини? Бошида мен ҳам нега бундай дейилганини тушунмадим. Кейинчалик билдимки, бу истеъмол маданияти ҳақида айтилган. Одамлар газ ўтказишни талаб қилган бир ҳудудда бўлдим. Бир неча қишлоқни газ билан таъминладик. Мен энергетика вазирининг биринчи ўринбосар этиб тайинлангандим, мазкур лойиҳа қандай амалга оширилгани, аҳоли ундан қанчалик рози эканини кўриш учун бордим. Тасодифан қишлоқда тўрт хонали, ҳисоблагичи бор уйга кирдим. Катта хонада уч болали аёл ўтирибди, печкада катта босим остида газ ёнмоқда, форточка очиқ. Қолган хоналар совуқ. Бу қишда содир бўлмоқда. Бу миқдордаги газдан унумли фойдаланилганида бутун хонадонни иситиш мумкин бўларди. Ўша вақтда газ ва электр энергияси жуда арзон эди. Уй эгасига мини-иситиш тизимидан фойдаланишни таклиф қилганимда, у: “Бунинг менга нима кераги бор, ҳозиргидай тўлаб кетавераман-да”, деб жавоб берди. Бу ҳолат мен учун ҳайратланарли эди”, – деди “Ўзатом” раҳбари.
У Алишер Султоновнинг айтган гаплари истеъмол маданияти билан боғлиқ бўлганига урғу берди.
“Агар одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”, таъкидлади Азим Аҳмадхўжаев.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
-
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25
-
Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити билан барча ўзбекистонликларни табриклади
Ўзбекистон | 16:17
-
Қоидабузарларга тезкор имтиҳон, 100 фоиз овоз олган Имомали ва даладаги туркманлар – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 16:01
Мавзуга оид

20:40 / 29.03.2025
Катта АЭСга қайтиш, сунъий навбат ажиотажи ва кечиктирилган тарифлар — ҳафта дайжести

12:46 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди

12:34 / 28.03.2025
Суюлтирилган газ маҳсулоти ноқонуний сақланган «бункер» аниқланди

17:42 / 27.03.2025