Reuters: АҚШ божлари юзлаб канадаликни ишсиз қолдирди ва яна 100 минглаб одамга таъсир кўрсатади
Доналд Трамп томонидан Канада товарларига қарши жорий этилган қўшимча божлар 2 апрелдан кучга киради.

Фото: Nathan Denette
АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Канада маҳсулотларига жорий этиладиган божлар металлургия корхоналаридаги ишловчи 100 минг канадаликка таъсир кўрсатади. Бу ҳақда United Steelworkers металлурглари касаба уюшмасининг Канада бўйича бўлинмаси директори Марти Уоррен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, божлар аллақачон 200 нафар ходимнинг қисқаришига олиб келган.
«Ишини йўқотган ёки қисқартиришга тушган ҳар бир инсон — бу жиддий зарба. 2 апрелдан кучга кирадиган божлар, тахминан аъзоларимизнинг 100 минг нафарига таъсир кўрсатади», — дейди Уоррен Reuters агентлигига. Касаба уюшмасида жами 225 мингдан зиёда канадалик бор. Агентликнинг эслатишича, Канада Америка бозори учун энг йирик пўлат етказиб берувчи ҳисобланади.
Март ойида АҚШ Мексика ва Канада товарлари импортига 2 фоизли бож жорий этган эди, шунингдек, Хитойдан олиб келинадиган товарларга қўлланилган божлар 20 фоизгача оширилган. Америка ҳукумати буни ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш чораси деб изоҳлаган.
24 март куни Доналд Трамп маъмурияти 2 апрелдан қўшимча импорт божлари жорий этилишини эълон қилди. Президентнинг ўзи 2 апрелни АҚШнинг «озодлик куни» деб атади. Шу куни ЕИ, Канада ва Мексика товарлари импортига «жавоб» божлари кучга кириши керак.
Аввалроқ АҚШ доимий савдо номутаносибликка бўлган 15 га яқин давлатдан иборат гуруҳга, жумладан, Россияга ҳам «ўзаро бож тарифларини» жорий қилишни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

00:45 / 07.06.2025
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

19:04 / 30.05.2025
Reuters: АҚШ божлари сабаб дунё компаниялари кўрган зарар 34 млрд доллардан ошди

21:56 / 29.05.2025