АҚШ 15 та давлатга янги бож тарифлар жорий этишни режалаштирмоқда
Божлар, айниқса, Қўшма Штатлар билан йирик савдо номутаносибликка бўлган бир гуруҳ давлатларга нисбатан кескинроқ бўлиши таъкидланмоқда.

Фото: Reuters
АҚШ доимий савдо номутаносибликка бўлган 15 га яқин давлатдан иборат гуруҳга, жумладан, Россияга ҳам «ўзаро бож тарифларини» жорий қилишни режалаштирмоқда, деб ёзди The Wall Street Journal. Янги тарифлар 2 апрелдан кучга киради, президент Трамп бу кунни Қўшма Штатлар учун «Озодлик куни» деб атамоқда.
АҚШ Молия вазири Скотт Бессент сўзларига кўра, божлар, айниқса, Қўшма Штатлар билан йирик савдо номутаносибликка бўлган бир гуруҳ давлатларга нисбатан кескинроқ бўлади. Федерал реестрдаги АҚШ Савдо вакилининг хабарига кўра, рўйхатга Россия, Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика ва Ветнам киритилади.
Оқ уй дастлаб автомобиллар, фармацевтика маҳсулотлари ва яримўтказгичларга саноат учун махсус тарифлар жорий этишни кўриб чиққан эди, бироқ манбаларга кўра, бу чоралар 2 апрелда эълон қилиниши даргумон. Бунинг ўрнига, маъмурият мақсадли мамлакатларнинг ҳар бирига мослаштирилган тариф ставкаларини қўллашга эътибор қаратади.
Оқ уй президентнинг иқтисодий фавқулодда ваколатларидан фойдаланган ҳолда тарифлар жорий қилиши мумкин, деди муҳокамалардан хабардор одамлар. Шу билан бирга, февраль ойида Оқ уй вакили «ўзаро бош тарифлари»ни тавсифловчи ҳисобот 2 апрелда эълон қилиниши мумкинлигини, аммо уларнинг киритилиши кейинроқ содир бўлишини айтган.
Аввалги хабарларга кўра, Қўшма Штатларда мол гўшти танқислиги юзага келган, бу Трамп таклиф қилган янги тарифлар туфайли янада кучайиши мумкин. The Economist ёзганидек, чорвадорлар импорт чекловларидан фойда кўриши мумкин бўлса-да, вазият охир-оқибат мураккаброқ. Нархларнинг кескин ўсиши фермерларни янги подаларга сармоя киритишдан кўра ўз захираларини сотишга ундаши мумкин. Шу билан бирга, истеъмолчилар мол гўштига муқобил вариантларни излашни бошлаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Мавзуга оид

22:32 / 23.04.2025
Трамп: Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти

18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52 / 23.04.2025