Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади
Россия ва Эронда нефть ва энергетика саноатига чекловларнинг кучайтирилиши «махфий флот» деб аталадиган, бутун дунё бўйлаб санкцияланган юкларни ташувчи эски ва кўпинча суғурталанмаган кемалар назоратини кучайтирди.

Фото: AFP/Getty Images
Панама ўз байроғи остида сузаётган 128 та кеманинг рухсатномасини бекор қилади, уларнинг кўпчилиги Эрон билан Россияга тегишли ва АҚШ, Украина иттифоқчилари ёки БМТ санкцияларига учраган. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига Панама денгиз бошқармаси савдо флоти бош директори Рамон Франко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир камида 70 танкер реестрдан олиб ташланган. Ушбу ҳаракат мамлакатга 2 миллион долларгача зарар келтиради.
Савдо кемалари ўз эгалари билан чамбарчас боғлиқ бўлмаган турли мамлакатлар байроқлари остида сузади. «Байроқ давлатлари» деб аталадиган мамлакатлар ускуналар ва экипажни текшириш ва сертификатлаш орқали саноат хавфсизлиги стандартларини сақлашда асосий роль ўйнайди. Панама 8 мингдан ортиқ кемага эга дунёдаги энг йирик байроқ регистраторларидан биридир.
Россия ва Эронда нефть ва энергетика саноатига чекловларнинг кучайтирилиши «махфий флот» деб аталадиган, бутун дунё бўйлаб санкцияланган юкларни ташувчи эски ва кўпинча суғурталанмаган кемалар назоратини кучайтирди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Панама бундай кемаларни реестрдан олиб ташлаш жараёнини соддалаштирди. Франко сўзларига кўра, бу жараён энди бир ҳафтадан бир ойгача давом этади (илгари беш ойдан олти ойгача давом этган).
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:20
Трамп Эронга «мисли кўрилмаган бомбардимонлар» билан таҳдид қилди

20:58 / 30.03.2025
Эрон АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

11:06 / 27.03.2025