«Барса» йирик ғалабага эришди ва яна «Реал»дан узоқлашди
Миллий жамоалар ўйинларидан кейин етарлича дам олишга улгурмаган футболчилар майдонга тушган ўйинда каталонияликлар яна бир футболчисини йўқотди. Бунгача Кубарси ва Касадо сафдан чиққанди.

Фото: Reuters
Ла Лига. 27-турдан қолдирилган ўйин
«Барселона» — «Осасуна» 3:0
Голлар: Ферран Торрес (11), Олмо (21-пен), Левандовски (77)
«Барселона» — Шесни, Балде (Мартин, 83), И. Мартинес, Э. Гарсия, Кунде, Педри (Виктор, 84), Де Йонг (Торре, 46), Олмо (Лопес, 28), Гави, Ферран Торрес (Левандовски, 68), Ямал.
«Осасуна» — Эррера, Крус, Эррандо, Катена, Аресо (Пеня, 84), Арнаис (Бойомо, 46), Мунос (Рубен Гарсия, 34), Ибанес, Монкайола, Орос (Гомес, 61), Раул Гарсия (Будимир, 60).
Огоҳлантиришлар: Эррера (18), Катена (38), Э. Гарсия (40), Крус (50)
Яқинда «Реал» ҳам тиғиз тақвимдан шикоят қилганди. Мадридликлар ўйинлар орасидаги танаффус яна 72 соатдан кам бўлса, чемпионат ўйинларини бойкот билан таҳдид қилганди. «Барселона»да ҳам график уларникидан яхшироқ эмас. Аниқроғи — ёмонроқ ҳам, чунки 8 март куни «Осасуна»га қарши ўтказилиши керак бўлган, аммо кўк-анорранглилар клуби тиббий штаби аъзоларидан бирининг ўлими туфайли бекор қилинган ўйин пайшанба куни кечқурун ўтказилди. Якшанба куни эса «Барса»ни «Жирона»га қарши дерби кутмоқда ва футболчиларда тикланиш учун тўлиқ уч кун ҳам бўлмайди. Қолаверса, миллий жамоа ўйинларидан кейинги пайшанбада ҳеч бир чемпионатда ўйинлар ўтказилмаган, ҳатто жума кунги тақвимлар максимал даражада енгиллаштирилганди.
Каталонияликлар бахтига Испания миллий жамоаси Миллатлар лигаси чоракфиналидаги жавоб ўйинини якшанба куни ўтказган, «Қизил фурия» бош мураббийи Луис де ла Фуэнте овертаймлар ва пеналтилар серияси кузатилган ўйинда Олмони қийнамаган ва асосий вақт охирида уни Педрига алмаштирганди. Кубарси эса Нидерландияга қарши биринчи ўйиндаёқ жароҳат олганди. Яъни Ҳанси Фликда мудофаа марказида Иниго Мартинес ва таянч яримҳимоячиси Эрик Гарсияни туширишдан бошқа вариант қолмаганди.
Шу билан бирга, Миллатлар лигаси чоракфиналида иштирок этган Кунде, де Йонг ва Ямал (у охирги ўйинда икки соат давомида майдонда бўлган) бошланғич таркибда тушишди. Ҳали кичик жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган Левандовски захира ўриндиғида қолдирилиб, ҳужум марказида Ферран Торрес тушди.
Миллий жамоалар йиғинларидан эндигина қайтиб келган Араухо табиийки захира ўриндиғида қолди. Роналд Уругвайнинг Боливияга қарши сафар ўйинида майдонга тушмади, аммо океанортига сафардан кейин дам олиш учун вақт бўлмади. Рафиня эса ўйин қайдномасига ҳам киритилмади, чунки у иштирок этган Аргентина — Бразилия ўйини Каталониядаги ўйин бошланишидан атиги 18 соат олдин якунланганди. Жамоа мавсумдаги энг сермаҳсул футболчисига «ўн кунда тўрт ўйин» графигида дам бериши мантиқий қарор эди. «Осасуна» ва «Жирона»га қарши ўйинлардан кейин кўк-анорранглиларни Испания кубоги яримфиналида «Атлетико»га қарши ўйин (2 апрел) ва «Бетис» билан ла лига ўйини (5 апрел) кутмоқда. Жамоа учун бироз енгиллик — фақат кубок ўйини сафарда бўлади (бир ярим соатлик парвоз), Чемпионлар лигаси чоракфиналида «Боруссия»га қарши биринчи ўйин ҳам уйда ўтказилади.
«Барса» памплоналиклардан сентябр ойидаги 2:4 ҳисоби учун реванш олиш учун майдонга чиқди. Бу Фликнинг каталонияликлар бош мураббийи сифатидаги илк мағлубияти бўлганди. Ва аввалига барчаси силлиқ кечди: 11-дақиқада де Йонг тўпни чап қанотга етказди, Балде жарима майдонига узатма берди ва Торрес тўпни дарвоза тўрига михлади. Асосан захира футболчиси бўлиб қолаётганига қарамай, у 17 голли ҳаракат билан ўзининг энг сермаҳсул мавсумини ўтказмоқда (14+3). Бироз ўтиб у дублни нишонлаши мумкин эди, аммо Ямалнинг пасидан кейин яқин масофадан йўлланган зарбани Эррера бартараф этди.
Бўлим ўрталарига бориб эса «Осасуна» дарвозабони Олмони йиқитди ва пеналтига сабабчи бўлди. У аввалига ўз айбини ювиб, 11 метрдан йўлланган зарбани қайтарганди, аммо жамоадоши Монкайола жарима майдонига тўп тепилмасдан кириб кетгани барчасини йўққа чиқарди. Дани эса такрорий зарбада адашмади.
Бу голдан кейин амалда ўйин тақдири ҳал бўлди. Аммо каталонияликлар учун бу ғалаба қимматга тушди: 26-дақиқада Олмо газонга ўтириб қолди ва ўзини алмаштиришни сўради.
«Барселона» ўйиннинг 80 фоиз вақтида тўпга эгалик қилди ва фоллар ишлади. Шундай фоллардан биридан кейин белгиланган жарима зарбасини Ферран хавфли тарзда ижро этди — тўп тўсинга борди, Эррера ўрнидан қимирлай олмади. Шченсни эса ўйинга деярли қўшилмади, қўшилганида ҳам хотиржам ҳаракат қилди.
Иккинчи бўлимда Торре, Левандовски, Виктор ва Мартинга ҳам ўйин амалиёти берилди ва полшалик ҳужумчи ўзига берилган имкониятдан фойдаланди, 77-дақиқада тезкор қарши ҳужумда Фермин Лопеснинг узатмасидан кейин ҳисобни йириклаштирди. Бу унинг жорий мавсумда жамоа сафидаги 36-голи бўлди.
Флик эса Испаниядаги 44 ўйиндаги 33-ғалабасига эришди. Германиялик мутахассис ғалабали ўйинлар улуши бўйича Тито Виланова (75 фоиз) билан тенглашиб олди ва фақат Луис Энрике (76,24 фоиз)дан ортда қолмоқда. «Барса»нинг ҳозирги формасидан келиб чиқиб, Ҳанси жорий мавсумнинг ўзидаёқ бу борада клуб рекордчисига айланишини кутиш мумкин. Энг муҳими эса навбатдаги уч очко қўлга киритилиши ва чемпионлик сари навбатдаги қадам ташланиши бўлди, ўйинлар сони тенг ҳолатда «Реал» билан орадаги фарқ уч очкони ташкил этмоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди
Ўзбекистон | 20:20
-
Франция антимонополия регулятори Appleʼни 150 млн евро жаримага тортди
Жаҳон | 20:08
-
Путин баҳорги ҳарбий хизматга чақиришга оид фармонни имзолади. Армияга 160 минг киши олиб кетилади
Жаҳон | 20:00
-
Нетаняҳу «ШАБАК» махсус хизматига янги раҳбар тайинлади
Жаҳон | 19:13
Мавзуга оид

12:09
«Сити» кубок сари кетмоқда, «Барса» рақибларга даҳшат солмоқда. Кун ўйинлари

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

11:58 / 30.03.2025
«Реал»да камбэк, Шомуродов ва «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

10:15 / 26.03.2025