Жаҳон | 15:57 / 28.03.2025
5080
5 дақиқада ўқилади

«Энг ёмонига тайёрланамиз» — Макрон Украинани АҚШсиз қўллаб-қувватлаш режалари муҳокама қилингани ҳақида гапирди

Макрон Париж саммитида нутқида «ҳозир санкцияларни бекор қилиш вақти эмаслиги»ни маълум қилди.

Фото: AFP

27 март куни Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер томонидан ташкил этилган «кўнгиллилар коалицияси» саммити бўлиб ўтди. Украина иттифоқчилари бўлган 30 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этган учрашувда, жумладан, Россия билан тинчлик келишуви тузилган тақдирда Украина учун кафолатлар масалаларига бағишланди.

Макрон саммит якунида унинг иштирокчилари Украина ва унинг армиясини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга рози бўлгани, шунингдек, Россия ва унинг танкерлардан иборат «махфий флоти»га босим ўтказишни давом эттиришга ваъда берганини айтди.

Бундан ташқари, Франция президентининг сўзларига кўра, йиғилишда коалицияга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари уч ҳафта ичида Украинадаги оташкесимни қандай назорат қилиш мумкинлиги бўйича таклифлар тайёрлаши бўйича қарор қилинган.

Шунингдек, Макрон Украина қуролли кучлари билан ишлаш учун «уларнинг келажагини режалаштириш учун» Франция-Британия ҳарбий делегацияси Украинага юборилишини айтди.

Эҳтимолий тинчликпарвар кучлар ҳақида гапираркан, Макрон улар ҳали ҳам шаклланиш босқичида эканини айтди. Франция президенти улар тўқнашув чизиғида бўлмаслиги, сулҳ тузилгандан кейин «тийиб туриш» воситаси сифатида зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

«Европа тинчлик келишуви тузилганидан кейин Украинада хавфсизлик кучларини жойлаштириш ниятида. Миссияда бир қанча давлатлар иштирок этади», – деди у.

Испан нашри журналистининг АҚШ махсус вакили Стив Уиткоффнинг Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш «абсурд»лиги ҳақидаги сўзлари юзасидан берган саволига жавобан Макрон Европа «мутлақо ёлғиз» ҳаракат қилишга тайёр бўлиши кераклигини айтди.

«Энг яхшисига умид қиламиз ва энг ёмонига тайёрланамиз», – дея қўшимча қилди Франция президенти.

Унинг қайд этишича, Европа ўз ташаббуслари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини хоҳлайди, аммо бу амалга ошмаса, Европа ҳеч нарса қилмайди, дейиш тўғри эмас.

Шу билан бирга, Макрон АҚШ «ишончли иттифоқчи» экани ва Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери Украинани жиддий қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.

«Қўшма Штатлар ҳаётий иттифоқчи бўлиб қолади. АҚШ Россияни ҳеч қандай шартларсиз 30 кунлик оташкесимга рози қила оладими, шунга қараб америкаликларга баҳо берилади», – деган французлар етакчиси.

Санкцияларни бекор қилиш масаласи

Саудия Арабистонидаги музокаралардан сўнг АҚШ ва Украина томонлар Қора денгиздаги сулҳни келишиб олишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Бироқ Россиядагилар бу санкцияларнинг бир қисми олиб ташланганидан кейингина кучга киришини билдирди.

Франция президенти Эммануэл Макрон саммит иштирокчилари Россиядан санкцияларни олиб ташлашга ҳали эрта экани ҳақидаги фикрга қўшилгани айтди.

«Европаликлар бир неча ҳафта олдингидан кўра жасурроқ ва қатъийроқ», – деган у.

У шунингдек, Россиянинг 230 миллиард еврога тенг музлатилган активлари тинчлик келишуви доирасида Украинани қайта тиклашга сарфланиши мумкинлигини маълум қилган.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер саммит якунлангач, шундай деди: «Ҳозир санкцияларни бекор қилиш мавриди эмас, балки бунинг акси».

Украина президенти Володимир Зеленский Буюк Британия ва Франция раҳбарларига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдириб, Россия урушни тўхтатмагунча ҳеч қандай санкциялар бекор қилинмаслиги кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолц ҳам Россияга қарши санкцияларни юмшатишга қарши чиққан. Париждаги саммит якунларига кўра, у Россияга қарши санкцияларни ҳозир бекор қилиш «жиддий хато» бўлишини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, «тинчликка эришилмагунча санкцияларни бекор қилишдан ҳеч қандай маъно йўқ».

«Афсуски, биз ҳали ҳам бундан йироқмиз», – дея қўшимча қилди Шолц.

Зеленский саммит йиғилишида Россия ҳозирда учта йўналишда янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётгани ҳақида гапирди.

«Бизнинг разведкамиз маълумотларига кўра, Россия Суми, Харкив ва Запорижжя областларига янги ҳужумларга тайёрланмоқда. Улар музокараларни чўзмоқда ва АҚШни „сохта шартлар“ билан охири йўқ, мазмунсиз мунозарага тортишга уринмоқда, шунда вақтдан ютиб, кейин яна кўпроқ ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилишади», – дейди Зеленский.

Шунингдек, у Европа етакчиларини ҳамкор давлатларнинг Украинадаги кучларини жойлаштириш бўйича аниқ умумий режани ишлаб чиқишга чақирди.

«Бизга ҳаммамиз рози бўладиган ва сиз билан муҳокама қилинган ва сиз учун мавжуд бўлган вариантлар асосида амалга оширишни бошлайдиган аниқ режа керак», – деди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери