Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Иш берувчи билан меҳнат шартномаси бўлмагани боис ушбу фуқаро тиббий харажатларни тўлашда қийинчиликка учраган.
Таиланднинг Паттая шаҳрига ишлаш учун бориб, инсултга чалинган И.С. исмли Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, у оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирган. Амалга оширилган муолажаларга қарамай, бемор танасининг чап томони ишламай қолган. И.С. Таиландга ишлаш мақсадида борган, аммо тиббий суғурта олмаган, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини ҳам тузмаган. Ушбу ҳолатлар тиббий харажатларни тўлашда қийинчиликлар сабаб бўлган.
28 март куни беморнинг яқинлари, дўстлари ва фаол ватандошлар саъй-ҳаракатлари билан тиббий харажатларни қоплаш ҳамда Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси самолёти орқали беморни Ўзбекистонга қайтариш учун зарур маблағ йиғилган.
Бундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани сабаб Бангкокдаги Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларига чет элга саёҳат қилиш ёки ишлаш учун кетаётганда тиббий суғурта олиш, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш зарурлигини эслатиб ўтади.
Аввалроқ Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар аёл ватанга қайтгани, Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик мустақил ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бўлиб, касалхонага тушиб қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026