Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда швециялик журналист террорчилик иши бўйича ҳибсга олинди
Туркия журналист Йоаким Мединни террорчи гуруҳга аъзоликда ва «президентни ҳақорат қилишда» айблади. Расмийлар унинг ҳибсга олиниши журналистик фаолияти билан боғлиқ эмаслигини айтяпти.
Туркия ҳукумати швед журналисти Йоаким Мединга қарши айбловни илгари сурди, у шу ҳафтанинг бошида мамлакатга Истанбул мэри Акром Имомўғли қамоққа олинганидан кейин бошланган умуммиллий норозилик намойишларини ёритиш учун келганида қўлга олинганди. Швециянинг Dagens ETC газетаси мухбири Медин «қуролли террорчилик ташкилотида иштирок этиш» ва «президентни ҳақорат қилиш»да айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар қилди президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг идораси 30 март, якшанба куни.
Медин 27 март куни Истанбул аэропортида қўлга олинган ва эртаси куни қамоққа жойлаштирилган. Туркия президенти маъмурияти қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази баёнотида айтилишича, Медин гўёки «аксилтурк янгиликлари ва Курдистон ишчилар партияси террорчилик ташкилотига яқинлиги билан танилган». Уни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор журналистик фаолияти билан боғлиқ эмас, дея таъкидлади департамент.
Туркия расмийларига кўра, Медин матбуот ва Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси ўртасида алоқа ўрнатган. Бундан ташқари, журналист 2023 йил 11 январ куни Стокҳолмда Курдистон ишчилар партияси тарафдорларининг митингида иштирок этган 15 нафар гумонланувчи орасида. Хабар қилинишича, унинг иштирокчилари Эрдўғаннинг манекенини кўтариб, унинг «осилиши»ни саҳналаштирган.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026