Европа учта муаммо исканжасида қолди — Раббимов
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида ҳозирги сиёсий-тарихий шароитларда Европа Иттифоқи юзлашаётган чақириқлар ҳақида сўз юритди.
— Бугун Европа Иттифоқи учта муаммонинг ичида қолган. Шарқда – дунё тартиботини қайта кўриб чиқиш учун уруш бошлаган Россия. Ғарбда – Америка ҳокимиятига Доналд Трампнинг келиши. Трамп кейинги 80 йил давомида, яъни 1945 йилдан шаклланган тартиботга риоя қилмаяпти. Шу пайтгача дунё тартиботининг асосий ҳомийси, ҳимоячиси Америка бўлган бўлса, бугун дунё тартиботининг энг катта бузғунчиси Доналд Трампнинг ўзи.
Учинчиси – Европанинг ичкарисидаги ултра ўнглар: ултрамиллатчилар, ксенофоблар ва исломофоблар. Трамп ҳокимияти аллақачон уларга ставка қила бошлаган. Улар Европадаги сиёсатчиларни “миллатчиларга, ксенофобларга, исломофобларга имконият бермаяпсизлар, демократияни ўзларинг бузяпсизлар” деб танқид қиляпти. Улар буни яширмайди. Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетнинг қўлига (араб тилида) “кофир” деб ёзиб олгани, Илон Маскнинг Ҳитлерникига ўхшаш қўл ишоралари...
Доналд Трамп иккинчи марта ҳокимиятга келганда, узоқ муддат ўйлади. Биринчи президентлиги вақтида маъмурияти барқарор бўлмаганди. Бу сафар жуда ҳам барқарор ва бу сафар айнан Трампнинг тафаккуридаги одамлар келган.
Европа бугун шу учта муаммонинг қуршовида, жуда мураккаб вазиятда турибди. Қитъанинг хавфсизлиги Америкага, энергетикаси Россияга боғланган эди. Хитой билан эса савдо-иқтисодий ҳамкорлик анча чуқур. Ҳозир учала томон ҳам беқарор, учаласи ҳам муаммоли. Шу фонда Европа Иттифоқи ўз тақдирини ўзи қўл олишга ҳаракат қиляпти.
Eвропа Иттифоқи – конфедерация. У ерда иккита сиёсий катта йирик кайфият бор. Франция ва Германия бугун лидер бўлишга тайёр. Ҳатто Брексит орқали чиқиб кетган Британия ҳам “Европа Иттифоқи билан бундан кейин бирга бўлмасак бўлмас экан” деган хулосага келиб бўлди. Иккинчи гуруҳ эса – Америкага ориентир олган давлатлар. Улар Франция, Германия ёки Англия АҚШнинг ўрнини боса олишига ишонмайди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
-
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади
Жамият | 23:10 / 10.04.2025
Мавзуга оид

15:22 / 10.04.2025
Украина ЕИдан «визасиз божхона режими»ни узайтиришни сўради

22:28 / 09.04.2025
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

21:33 / 09.04.2025
Германияда мамлакат фуқаролигини уч йил ичида олиш имконияти бекор қилинади

19:40 / 09.04.2025