Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди
“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Қарорда қуйидагилар мақсад қилинган:
- туман ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларида экин экиш ва маҳсулот етиштиришни ташкил этиш;
- чорвачилик учун озуқа экинлар етиштириш ҳажмини ошириш орқали гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш;
- ердан самарали фойдаланишни иқтисодий механизмлар орқали рағбатлантириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш.
Қарорга кўра, 2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центнер/гектардан юқори ҳосил олинганини солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда:
- ижарага олинган жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиш кафолатланади;
- Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолик бадали пахта хом ашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ва доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,3 фоиз миқдорида белгиланади;
- ер солиғини ҳисоблашда базавий ставкада нисбатан мутаносиб равишда уч каррагача камайтирувчи коэффициентлар қўлланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлган фермер хўжаликлари етиштирган пахтани тўғридан тўғри харид қилишга рухсат берилади. Бунда шартномалар Ўзбекистон товар-хомашё биржаси ахборот порталида тузилиши керак.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ҳужумидан кейин Днипрода камида саккиз киши жароҳат олди
Жаҳон | 13:40
-
Етакчи институтлар Германиянинг иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
Жаҳон | 13:39
-
Андижонда Damas олдинда кетаётган тракторга бориб урилди
Ўзбекистон | 13:35
-
Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?
Ўзбекистон | 13:34
Мавзуга оид

11:02 / 10.04.2025
Мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасида айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

12:33 / 09.04.2025
ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

15:54 / 03.04.2025
Нега қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ бекор қилиняпти?

15:16 / 03.04.2025