Ўзбекистон | 11:10 / 04.04.2025
18526
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба ва якшанба кунлари ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз кунлари ҳаво +23…+28, баъзи жойларда +30 даражагача исийди.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.

Жума куни давомида республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечга томон ва 5 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида бугун кундузи айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 5 апрел куни ёғингарчилик кутилмайди.

6 апрелда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

4–6 апрел кунлари ҳарорат фони анча юқори бўиши сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +23...+28 даражагача, баъзи жойларда 30 даражагача исийди.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун кундузи ёғингарилик кутилмайди, 4 апрелда кечга томон, 5 апрелда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 5 апрелда кундузи бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

6 апрелнинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 5–10 метр/сония тезликда эсади, 4 апрелда кечга томон 12–15 метр/сониягача кучаяди.

Ҳарорат 4 апрел куни кундузи +28...+30 даража, 5–6 апрел кунлари +23...+26 даража, кечалари +12...+15 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид