Жаҳон | 13:32 / 05.04.2025
1469
3 дақиқада ўқилади

Eutelsat: Германия Киев учун сунъий йўлдош алоқа тизимини тўлаб беряпти

Германия сўнгги бир йил давомида Европанинг Eutelsat сунъий йўлдош тизимидан фойдаланиш бўйича Украина харажатларини тўлаб келяпти, дея маълум қилди Франция-Британия гуруҳи раҳбари.

Фото: ESA

Германия Украинанинг Eutelsat Франция-Британия гуруҳининг сунъий йўлдош тизимидан фойдаланиши учун ҳақ тўлаяпти. Бу ҳақда 4 апрел, жума куни унинг бош ижрочи директори Ева Бернеке маълум қилди, деб хабар беради Reuters. Тўлов миқдори кўрсатилмаган.

Март ойида Еврокомиссия (ЕК) Украинанинг Европа сунъий йўлдош тармоғига киришини субсидиялаш кераклигини ва етарлича алоқани таъминлаш учун сунъий йўлдошлар сонини кўпайтириш зарурлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters. Iris2 ЕК ташаббуси лойиҳаси 10,6 млрд евро қийматга эга бўлиб, у тахминан 300 космик аппаратларни бирлаштириш бўйича давлат сектори ҳамда хусусий компаниялар ҳамкорлигини назарда тутади. Лойиҳа 2030 йилдан кейин ишлай бошлайди.

Украиналик ҳарбийлар ҳозирги вақтда асосан америкалик миллиардер Илон Маск томонидан бошқарилувчи Starlink сунъий йўлдош тармоғидан фойдаланади, у Украина қуролли кучлари учун алоқа тезлиги нуқтайи назаридан жуда муҳим. Starlink тармоғи Eutelsat'га қараганда анча зичроқ, сунъий йўлдошлар ҳам замонавийроқ, шунинг учун улар орқали интернетга уланиш анча тез ишлайди. Бироқ сўнгги ойларда, айниқса Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг, АҚШнинг янги ҳукумати ва Starlink эгаси Маск Украинани Россияга қарши мудофаа урушида қўллаб-қувватлашда давом этишига шубҳалар пайдо бўлди.

Феврал ойи охирида, агар Трампнинг Украина фойдали қазилмалари бўйича келишуви барбод бўлса, Маскнинг SpaceX компанияси томонидан тақдим этилган Starlink интернети Украинада ўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Reuters маълумотига кўра, АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог Киевдаги музокаралар чоғида агар бу келишув имзоланмаса, Starlink компанияси «иши ўчириб қўйилиши» билан таҳдид қилган. Бироқ, Илон Маскнинг ўзи бу имкониятни рад этди.

Шу билан бирга, Европада Украинадаги Starlink'ни муқобил оператор билан алмаштириш бўйича мунозаралар давом этмоқда. Reuters маълумотларига кўра, Eutelsat Европа Иттифоқи билан OneWeb сунъий йўлдошлари Украинада Starlink ўрнини босиши ҳақида музокаралар олиб бормоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти