Ливан Исроил билан чегарага 4,5 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштиради
Мамлакат президенти Исроил қўшинлари мамлакатни тарк этиши учун АҚШни Тел-Авивга босим ўтказишга чақирди.

Фото: Reuters
Ливан президенти Жозеф Аун мамлакат ҳукумати Исроил билан чегарага 4,5 минг ҳарбий хизматчи жойлаштиришини маълум қилди. Ауннинг сўзларига кўра, бу Ливан жанубий қисмида назорат ўрнатиш учун керак.
Президентнинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг айрим ҳудудларида Исроил армияси борлиги ҳукумат учун вазиятни жуда қийинлаштирмоқда. У Қўшма Штатларни Тел-Авив ўз қуролли кучларини Ливан ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун босим ўтказишга чақирди.
NNA хабарига кўра, Жозеф Аун Ливан «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантиришга эришиш ва унинг жанговар бўлинмаларини минтақа жанубидан чиқариш ниятида эканини таъкидлаган. Шу билан бирга унинг қайд этишича, ушбу партия «Ливанинг бир қисми» ҳисобланади ва ҳукумат инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш доирасида у билан мулоқотни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 27 ноябр куни Ливан ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилган бўлиб, унинг доирасида исроиллик ҳарбийлар 60 кун ичида Ливан жанубидаги эгалланган ҳудудлардан чиқиб кетиши керак эди. Аммо Исроил томони Ливан армияси минтақага «тўлиқ жойлашмаганини» маълум қилиб, ҳудудни тарк этиш муддатини 18 февралга қадар узайтирган. Март охирларида эса Исроил Ливанга кучли ҳаво ҳужумлари сериясини амалга оширди. Бунга ушбу мамлакат ҳудудидан Исроилга бир нечта ракета учирилгани сабаб қилиб келтирилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:04 / 22.04.2025
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести

12:15 / 22.04.2025
Исроил-ҲАМАС музокараларида узоқ муддатли сулҳ таклиф этилди

16:46 / 21.04.2025