Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
13-18 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. «Ўзгидромет» фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўради.

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 13-18 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳри.
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.
Аввалроқ иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов, 11-12-13 апрелда аввалига шимолий, кейин марказий ҳудудларда (Хоразм, Бухоро, Навоий) жуда ҳам иссиқ ҳарорат кузатилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, шу кунлари ҳарорат +32, +36 даражагача кўтарилади. Бу температура апрел ойининг ҳозирги муддатлари учун кузатувлар тарихида кузатилмаган иссиқлик бўлиши, яъни рекорд янгиланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
Ўзбекистон | 08:54
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
Мавзуга оид

13:39 / 14.04.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

18:30 / 13.04.2025
14 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

21:09 / 12.04.2025
Якшанба куни Ўзбекистон бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:27 / 11.04.2025