Исроил авиазарбаси Ғазо шаҳридаги охирги шифохонанинг бир қисмини вайрон қилди

Фото: EPA
Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида Ғазо шаҳридаги тўлиқ ишлаб турган «Ал-Аҳли» баптистлар касалхонасининг бир қисми вайрон бўлган. Бу BBC’нинг Ғазодаги мухбири Рушди Абуалуф хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, зарба натижасида шифохонанинг интенсив терапия ва жарроҳлик бўлимлари вайрон бўлган.
Интернетда эълон қилинган видеода икки қаватли бинога ракеталар келиб урилганидан сўнг улкан аланга ва тутун кўтарилганини кўриш мумкин. Одамлар, жумладан, ҳали ҳам касалхонада ётган баъзи беморлар воқеа жойидан қочишга тушган.
Исроил мудофаа кучлари шифохонага зарба берганини тасдиқлаб, буни у ерда «Ҳамас томонидан фойдаланилган қўмондонлик ва бошқарув маркази» жойлашгани билан изоҳлаган. Ғазодаги фуқаролик хизмати жабрланганлар йўқлигини хабар қилган.
Бироқ, касалхона билан алоқадор бўлган Қуддус Епархияси баёнотида бошидан жароҳат олган бир бола «шошилинч эвакуация» натижасида вафот этгани айтилади.
Ҳамас назорати остидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, бино «бутунлай вайрон бўлган», бу эса «беморлар ва шифохона ходимларининг мажбурий кўчирилиши»га олиб келган.
ЦАХАЛ баёнотида таъкидланишича, исроиллик ҳарбийлар «тинч аҳолига ёки касалхона мажмуасига етказиладиган зарарни камайтириш, жумладан, ҳудудда террорчилик инфратузилмаси ҳақида олдиндан огоҳлантириш, аниқ ўқ-дорилардан фойдаланиш ва ҳаводан кузатиш чоралари»ни кўрган.
Шифохонада ишлайдиган маҳаллий журналистнинг нашр мухбирига айтишича, Исроил ҳарбийлари шошилинч ёрдам бўлимида операция қилаётган шифокорга қўнғироқ қилиб, ундан зудлик билан шифохонадан чиқиб кетишни сўраган.
«Барча беморлар ва кўчирилган шахслар хавфсиз масофага чиқиши керак. Шифохонани тарк этиш учун атиги 20 дақиқа вақтингиз бор», – деган қўнғироқ қилган шахс.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда ходимлар ва беморлар кўча ҳали қоронғи бўлганида бинони тарк этаётганини кўриш мумкин.
Ўнлаб фаластинликлар, жумладан аёллар ва болалар ўзлари вақтинча бошпана қилган шифохонанинг ички ҳовлисини тарк этишган.
Урушдан олдин «Ал-Аҳли» касалхонаси кичик тиббиёт муассасаси бўлган. Бироқ, «Аш-Шифо» тиббиёт мажмуаси ва секторнинг шимолий қисмидаги шифохоналар вайрон қилинганидан сўнг, у Ғазо шаҳридаги ягона тўлиқ ишлайдиган шифохона бўлиб қолганди.
Ғазо ҳукумати матбуот хизмати ўз баёнотида ҳужумни қоралади. Исроил «юзлаб беморлар ва тиббиёт ходимлари бўлган Ал-Аҳли касалхонасига зарба бериб, даҳшатли жиноят содир этмоқда», дейилади баёнотда.
2023 йил октябр ойида худди шу шифохона ҳовлисида юзлаб одамлар ҳалок бўлганди.
Фаластин ҳукумати портлаш Исроил зарбаси оқибатида рўй берганини маълум қилганди. Исроил томони эса портлашга Фаластиндаги «Исломий жиҳод» гуруҳи томонидан учирилган ракета қулаб тушиши сабаб бўлганини айтган.
Исроил ҳарбийлари 2023 йил 7 октябр воқеаларидан кейин бошлаган ҳарбий амалиёт давомида Ғазода 51 мингга яқин одам ҳалок бўлгани айтилади. Шундан 1563 киши Исроил 18 март куни Ғазо секторига ҳужумни қайта бошлаганидан кейинги даврда ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

19:46 / 17.04.2025
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади

13:43 / 15.04.2025
Исроил Германия ТИВни ҲАМАС жангчиларини рағбатлантиришда айблади

08:45 / 15.04.2025
ЦАҲАЛ Ғазодаги операция стратегиясини радикал ўзгартирди

08:11 / 14.04.2025