Ҳарвард профессорлари Трамп маъмуриятини судга берди — гап 9 млрд доллар ҳақида
Ҳарвард университети профессорлари АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти устидан судга мурожаат қилди. Улар маъмуриятни университетга босим ўтказиш ва сўз эркинлигига аралашишда айбламоқда.

Фото: Newsweek
Reuters агентлигининг ёзишича, судга даъво аризаси Ҳарвард ўқитувчилари ва АҚШ университет профессорлари ассоциацияси (AAUP) томонидан берилган. Уларга кўра, ҳукумат янги маъмуриятнинг сиёсий қарашларини олий таълим муассасасига мажбуран қабул қилдиришга уринмоқда ва молиялаштиришдан маҳрум этиш таҳдидини босим воситаси сифатида қўлламоқда.
Давлат грантлари ва шартномалар кўринишида тақдим этилган тахминан 9 млрд доллар маблағ қандай сарфланаётганини ўрганиш учун бир вақтда учта идора — Таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШ Бош хизматлар бошқармаси текширув бошлаган.
31 март куни Ҳарвардга юборилган расмий хатда давлат қўллаб-қувватловини сақлаб қолиш учун амалга оширилиши шарт бўлган бир қатор талаблар кўрсатилган. Улар орасида — намойишларда ниқоб тақишни тақиқлаш (бундай ниқоблар кўпинча фаластинпараст намойишчилар томонидан тақилади), инклюзив дастурларини қисқартириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш талаблари бор.
Шунингдек, университетда гўёки яҳудийларга қарши кайфиятни қўллаб-қувватловчи ички тузилмалар қайта кўриб чиқилиши шартлиги айтилган.
Трамп маъмурияти ўз ҳаракатларини 1964 йилда қабул қилинган Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси билан изоҳламоқда. Ушбу модда давлат маблағини олувчи ташкилотларда камситишга йўл қўймасликни талаб қилади.
Бироқ Ҳарвард ўқитувчилари буни университет сиёсатини бузиш ва сўз эркинлигига тўғридан-тўғри аралашиш, деб баҳоламоқда.
«Ҳукумат норозиларнинг оғзини бошқариш учун молиялаштиришни восита сифатида ишлатишга ҳақли эмас», — деди ҳуқуқшунос ва профессор Эндрю Креспо, у шунингдек даъвогарлар манфаатини ҳимоя қилувчи юрист сифатида ҳам иштирок этмоқда.
Ҳозирча АҚШ Адлия вазирлиги ҳам, Ҳарвард университети ҳам расмий изоҳ бермаган.
Бу орада Ҳарвард 2,2 млрд доллар грантдан маҳрум бўлиши эълон қилинди. АҚШ Таълим вазирлиги қошидаги антисемитизмга қарши бўлим Гарвард университетига ажратилган 2,2 млрд долларлик грантларни музлатди. Бу қарор яҳудий талабаларни ҳимоя қилиш талаблари ва аксилисроил намойишлар фонида қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афсонавий Аланяга бориш энди осон: Тошкент–Аланя йўналишида тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилди
Жамият | 20:42
-
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади
Жаҳон | 20:09
-
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Жаҳон | 19:19
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
Мавзуга оид

14:40
“IELTS’дан 9 балл, SAT’дан 1600 балл” — Жонс Ҳопкинсдан 380 минг долларлик грант ютган Бобуржон Бахтиёров ҳикояси

22:29 / 28.06.2025
Детройтда вертолётдан пул сочилди

17:35 / 28.06.2025
Трамп Эрон олий раҳбарини «шармандали ўлимдан» қутқарганини айтди

15:19 / 28.06.2025