Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини доимо ҳимоя қилиб келган — ТИВ вакили
Қонунчилик палатаси ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликлар ҳимояси борасида парламент сўрови юборди. ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов барча мурожаат ва сўровларга вазирлик томонидан ўз вақтида жавоблар тақдим этилишини маълум қилди.
Фото: ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини улар қаерда бўлишидан қатъи назар, доимо ҳимоя қилиб келган ва бу фаолияти устувор бўлиб қолади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур йўналишда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижий давлатларнинг тегишли идоралари билан бевосита алоқалар ўрнатган.
Ҳар бир ҳолат атрофлича ўрганилиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилади.
«Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойлик брифинглари орқали амалга оширилаётган ишлар юзасидан жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб келмоқда. Албатта, ушбу соҳадаги барча мурожаат ва сўровларга вазирлик томонидан ўз вақтида жавоблар тақдим этилади», — деб ёзади ТИВ вакили ўзининг Telegram каналига.
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Миллий тикланиш сиёсий партияси раиси Алишер Қодиров ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:14 / 05.12.2025
Бахтиёр Саидов Венада Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
19:33 / 17.11.2025