Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда
АҚШ–Эрон музокараларининг навбатдаги раунди Римда бўлиб ўтди. Ундан олдин Теҳронга Саудия мудофаа вазири келди, Эрон ташқи ишлар вазири эса Москвага борди – у эртага Пекинга учади. Сўнгги вақтларда форсларнинг ядровий дастури атрофида нималар бўлмоқда? Kun.uz мухбири жараёнларни шарҳлаш учун сиёсатшунослар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимовга юзланди.

— АҚШ ва Эроннинг Трамп давридаги биринчи музокаралари Ўмонда бўлиб ўтганди. Музокара 19 апрел куни Римда, Ўмоннинг Италиядаги элчихонасида давом этди. Бу қандай аҳамиятга эга?
Шавкат Икромов: Бугунги кунда АҚШ-Европа билан Трампга қадар бўлган даврдагидек иттифоқчи эмас. Европада Трампнинг олиб бораётган сиёсатига, хусусан Эрон билан ядровий келишув бўйича сиёсатига қарши томонлар бор, жумладан Германия, Франция, Британия каби давлатлар. Италия бош вазири Жоржия Мелони Трамп билан энг яхши муносабатларга эга. Музокараларга Италиянинг ҳам жалб этилиши билан бўлажак битимда Европанинг иштирокига оид мақсад кўзда тутилган бўлиши мумкин.
Асосий воситачи Ўмон бўлмоқда. Яқин Шарқда араб давлатлари билан ҳам, Эрон билан ҳам, Қўшма Штатлар билан ҳам бирдай гаплаша оладиган ва нисбатан Эронга мойиллиги бўлган давлат бу – Ўмон. 2023 йил Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида узоқ совуқчиликдан кейинги алоқаларнинг қайта тикланишида ҳам аслида Ўмон ва Ироқнинг ҳиссаси катта, Хитой эса асосан имзоланадиган ҳужжатларга кафолат зарурлиги учун жалб этилган эди.
Аслида, 1968 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ядро қуролига эга бўлмаслик ва уни тарқатмаслик тўғрисида халқаро шартнома имзоланган ва унга 1970 йилда Эрон ҳам қўшилган. Демак, юридик жиҳатдан Эрон ҳозирча бу шартномани имзолаган давлат сифатида ядро қуролига эга бўлиши мумкин эмас. У ўзига шундай мажбурият олган, инқилобдан кейин ҳам бу ўзгармаган.
2002 йилгача бўлган даврда ҳам Эрон ҳар доим мазкур шартномага содиқлигини эътироф этиб келган ва ҳозир ҳам буни эътироф этади. 2002 йилдан бошлаб Исроил томонидан олиб борилган разведка маълумотларига кўра, Эрон уранни бойитиш бўйича махсус дастурга эга деб ҳисобланган ва шундан кейин Теҳронга нисбатан халқаро босим кучайган. Лекин Эрон ҳар доим МАГАТЭга ўз эшикларини очган ва уранни бойитишни белгиланган меъёрдан оширмаётганини айтиб келади.
2015 йилдаги келишув бўйича Эрон уранни бойитишни 3,67 фоиздан оширмаслиги керак эди, лекин кейинроқ АҚШ келишувдан чиқиб кетди. МАГАТЭнинг 2025 йилги маълумотига кўра, Эрон уранни бойитиш даражасини 60 фоизга етказган. 90 фоизгача етказилганда, бу давлат ядро қуролига эга деб ҳисобланади.
Суҳбатни батафсил Kun.uz'нинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. Унда сиёсатшунослар Эрон ташқи ишлар вазирининг РФ президенти Владимир Путин билан учрашуви, Саудия Арабистони мудофаа вазирининг Теҳронга сафари ва мавзуга оид бошқа қатор масалалар юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
-
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:06 / 02.06.2025
-
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди
Жаҳон | 22:49 / 02.06.2025
Мавзуга оид

23:06 / 02.06.2025
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди

21:50 / 02.06.2025
Пентагон раҳбари Украинанинг «Павутина» операцияси ҳақида мунтазам маълумот олган – ОАВ

21:44 / 01.06.2025
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди

21:17 / 01.06.2025