Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди
Жорий йилнинг 4 май куни соат 20:30 ларда Миробод тумани Эски Сарикўл кўчаси 94-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Malibu-2 русумли транспорт воситаси ва 1978 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги скутер мототранспорт воситаси ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.