Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Adidas ва Volkswagen нацистларнинг ҳокимият тепасига келишига жавобгарлигини тан олди
49 та немис компанияси қўшма баёнот имзолаб, Адолф Ҳитлернинг ҳокимият тепасига келишида ўзларининг айби борлигини маълум қилди.
49 та немис компанияси, жумладан, Adidas, Volkswagen, Bosch ва БМW 1930 йили Германиядаги миллий-социалистик режимга кўмаклашишдаги айбини тан олиб, қўшма баёнот имзолади. Ҳужжат Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллиги муносабати билан Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри томонидан эълон қилинди.
Баёнотда қайд этилишича, бизнеснинг иштирокисиз Адолф Ҳитлер 1933 йилда ҳокимият тепасига келиши имконсиз бўлган бўларди. Муаллифларга кўра, нацистлар томонидан ўша даврда содир этилган жиноятлар хотирасини сақлаш — бизнес зиммасига ҳам юкланади.
«1933 йил ҳамда ундан кейин кўпчилик сукут сақлади ва юз ўгирди. Бу эса бизнинг масъулиятимизни юзага келтиради — ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак учун», — дейилади ҳужжатда.
Ҳужжатни имзолаганлар орасида Bayer, BASF, Bosch, Evonik, Siemens, Deutsche Bahn, Volkswagen, Lufthansa и Rheinmetall ва Adidas компаниялари ҳам бор.
Аввалроқ Трамп 11 ноябр – Америка миллий фахрийлар куни (Буюк Британияда уни Хотира куни сифатида нишонлашади) Биринчи жаҳон урушида қозонилган Ғалаба куни деб ўзгартирилишини эълон қилганди. Трамп буни Қўшма Штатларнинг Германия империяси устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини тўғри баҳолаш зарурати билан изоҳлаган. Шуниндек, у 8 май санасини Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалаба куни деб эълон қилиш ҳақида фармойиш берган.
Мавзуга оид
18:47 / 14.06.2026
Германия президенти Ўзбекистонга келади
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026