Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч—Истанбул—Урганч рейс техник сабабларга кўра бекор қилинди
Ҳозирда рейс йўловчиларини меҳмонхонага жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Техник сабабларга, шунингдек, самолётнинг парвозга тайёр эмаслиги сабабли фақат 9 май куни HY279/280 рейси (Урганч—Истанбул—Урганч) мажбурий равишда бекор қилинди, деб хабар беради Uzbekistan Airways.
Қайд этилишича, кутиш давомида рейс йўловчиларига овқат ва ичимликлар тақдим этилган. Ҳозирда йўловчиларни меҳмонхонага жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бекор қилинган рейс йўловчиларини олиб кетиш 10 май куни Uzbekistan Airways’нинг ўз рейслари орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Таъкидланишича, батафсил маълумот Истанбулдаги авиакомпания ваколатхонаси томонидан йўловчиларга тез орада тақдим этилади.
Шунингдек, Ҳиндистон ва Покистон чегарадош ҳудудларида ҳаво маконининг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан фақат 10 май куни HY423/424 рейслари (Тошкент–Деҳли–Тошкент йўналиши) ўзгартирилган маршрут асосида амалга оширилади, бу эса парвоз жадвалига ўзгариш киритилишига олиб келади:
- Тошкентдан жўнаш — 08:45, Деҳлига етиб бориш — 15:15;
- Деҳлидан жўнаш — 17:15, Тошкентга етиб бориш — 23:15.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026