Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Аленка Суҳадолник Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари янги элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
«Унинг ушбу лавозимга тайинланиши мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўлида хизмат қилишига ишонамиз.
Ҳеч шубҳасиз, ҳамкорлигимизни янада ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Икки томонлама муносабатларнинг 2025 йилги кун тартиби бой ва жуда истиқболли. Турли соҳаларда алоқаларимизни мустаҳкамлаш бизнинг устувор вазифамиздир», — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июн ойида Словениянинг Ўзбекистондаги элчиси Даря Бавдаж Курет ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширганди.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
10:07 / 20.04.2026